Кредитлар ҳақидаги маълумотларни яширган 16 та тижорат банки жаримага тортилди — МБ

© Sputnik / Рамиз БахтияровЦентральный банк Узбекистана
Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2023
Oбуна бўлиш
Марказий банк август-сентябрь ойларида тижорат банкларида назорат тадбирларини ўтказди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Марказий банк (МБ) кредитлар ҳақидаги маълумотларни яширган 16 та тижорат банкини жаримага тортди, дея хабар берди МБ матбуот котиби Акмал Назаров.
Қайд этилишича, август-сентябрь ойларида тижорат банклари муассасаларида назорат тадбирлари ўтказилди.
"Назорат тадбирларида тижорат банкларининг жойлардаги муассасаларида истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда банк фаолиятига қўйиладиган талабларга риоя этилиши, шу жумладан, терминаллар орқали тўловларнинг қабул қилиниши ҳамда банк хизматлари тўғрисидаги ахборотларни истеъмолчиларга тўғри ва тўлиқ тақдим этилиши ҳолатларига эътибор қаратилди", — дейилади хабарда.
Ўрганиш давомида банклар томонидан таклиф этаётган кредит ва омонатлар ҳақидаги ахборотлар истеъмолчиларга қонунчиликда белгиланган тартибда ошкор қилиниши ҳамда банк карталари орқали хизматлар кўрсатилиши тўлиқ йўлга қўйилмаганлик ҳолатлари аниқланди.

"Ушбу ҳолатларга йўл қўйганлиги учун Ўзбекистон “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунининг 57-моддасига мувофиқ, 21 та тижорат банкига нисбатан чора қўлланилиб, бунда 16 та тижорат банкидан жарималар ундирилди ҳамда 5 та тижорат банкига огоҳлантириш берилди", —деб ёзади Назаров.

Истеъмолчилар банк хизматларидан фойдаланиш бўйича оқилона қарорга келишлари учун тижорат банкларидан истеъмолчиларга банк хизматлари ҳақидаги маълумотларни тўлиқ ошкор қилиши ва уларнинг шартларини батафсил тушунтириши лозимлиги билдирилади.
Янгиликлар лентаси
0