https://sputniknews.uz/20231120/ozbekiston-saudiya-arabiston-talim-hamkorlik-41124957.html
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси вакиллари Подшоҳ Сауд университети халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Мазид ат-Тарқавий билан учрашув ўтказишди.
2023-11-20T09:04+0500
2023-11-20T09:04+0500
2023-11-20T10:52+0500
жамият
ўзбекистон
таълим
саудия арабистони
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/11/27226932_0:0:1141:642_1920x0_80_0_0_cb866515a6295e4f5000cf98fee6012c.jpg
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Подшоҳ Сауд университети ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади. Бу ҳақида "Дунё" АА хабар берди.Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси вакиллари Подшоҳ Сауд университети халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Мазид ат-Тарқавий билан учрашди.Унда Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Подшоҳ Сауд университети ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш масаласи муҳокама қилинди.Қайд этилишича, ушбу ҳужжатни имзолаш бўйича келишув Тошкент давлат шарқшунослик университети раҳбариятининг жорий йил январь ойида Саудия Арабистонига бўлиб ўтган амалий сафари чоғида эришилган эди.Унинг айтишича, Саудия Арабистони ҳукумати Тошкент давлат шарқшунослик университети билан Англашув меморандуми имзоланишини маъқуллаган.Учрашув якунида ноябрь ойи охирида мазкур ҳужжатни имзолаш мақсадида Подшоҳ Сауд университети ректори Бадран бин Абдурраҳмон ал-Умар бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институти университетга айлантирилган. 2020/21 ўқув йилидан бошлаб университетга ўқишга қабул қилишда шарқ тилларидан (турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, япон тиллари) топшириладиган кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига тест синовлари ўтказилиши йўлга қўйилган.Маълумот учун, ҳозирги кунда Россияда энг кўп ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда. Уларнинг сони 63 минг нафарни ташкил қилади. Ўзбекистонда Россия олий ўқув юртларининг 15 та филиали очилди.
ўзбекистон
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/11/27226932_42:0:1045:752_1920x0_80_0_0_7d0e2bffb576cc36b8258c7f6f550803.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон саудия арабистони подшоҳ сауд университети мазид ат-тарқавий
ўзбекистон саудия арабистони подшоҳ сауд университети мазид ат-тарқавий
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди
09:04 20.11.2023 (янгиланди: 10:52 20.11.2023) Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси вакиллари Подшоҳ Сауд университети халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Мазид ат-Тарқавий билан учрашув ўтказишди.
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Подшоҳ Сауд университети ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади. Бу ҳақида "Дунё" АА
хабар берди. Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси вакиллари Подшоҳ Сауд университети халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Мазид ат-Тарқавий билан учрашди.
Унда Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Подшоҳ Сауд университети ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш масаласи муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, ушбу ҳужжатни имзолаш бўйича келишув Тошкент давлат шарқшунослик университети раҳбариятининг жорий йил январь ойида Саудия Арабистонига бўлиб ўтган амалий сафари чоғида эришилган эди.
“Саудия вакили мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни диққат билан кузатиб бораётганини билдирди ва ушбу соҳада ўзбекистонлик ҳамкорлар билан алоқаларни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини тасдиқлади”, — дейилади хабарда.
Унинг айтишича, Саудия Арабистони ҳукумати Тошкент давлат шарқшунослик университети билан Англашув меморандуми имзоланишини маъқуллаган.
Учрашув якунида ноябрь ойи охирида мазкур ҳужжатни имзолаш мақсадида Подшоҳ Сауд университети ректори Бадран бин Абдурраҳмон ал-Умар бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институти
университетга айлантирилган. 2020/21 ўқув йилидан бошлаб университетга ўқишга қабул қилишда шарқ тилларидан (турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, япон тиллари) топшириладиган кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига тест синовлари ўтказилиши йўлга қўйилган.
Маълумот учун, ҳозирги кунда Россияда энг кўп ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда. Уларнинг сони 63 минг нафарни ташкил қилади. Ўзбекистонда Россия олий ўқув юртларининг 15 та
филиали очилди.