Тошкент давлат шарқшунослик институти университетга айлантирилди

© uzorientТашкентский институт востоковедения
Ташкентский институт востоковедения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан ташқари, ТДШУ ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Шарқ маданияти ва меросини тадқиқ этиш илмий-тадқиқот маркази ҳамда Шарқ мамлакатларининг ривожланишини тадқиқ этиш илмий-таҳлил маркази фаолияти йўлга қўйилади.

ТОШКЕНТ, 17 апр - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 16 апрел куни "Шарқшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Гулчехра Рихсиева, ректор ТашГИВ - Sputnik Ўзбекистон
Раҳбар бўлиш осонми? Ўзбекистондаги ягона аёл-ректор билан интервью

Ҳужжатга мувофиқ, Тошкент давлат шарқшунослик институти негизида Тошкент давлат шарқшунослик университети ташкил этилди.

Белгиланишича, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб: университетга таълим стандартларини ишлаб чиқиш, малакавий талаблар, ўқув режалари ва дастурларини, шунингдек, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда талабаларнинг билимини баҳолаш ҳамда ўқув жараёнининг амалиёт билан интеграциялашувини таъминлаш тизимини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳуқуқи берилади.

Университетда таълим жараёни босқичма-босқич кредит-модул тизими асосида амалга оширилади;

2020/21 ўқув йилидан бошлаб, университетга ўқишга қабул қилишда шарқ тилларидан (турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, япон тиллари) топшириладиган кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига тест синовлари ўтказилиши йўлга қўйилади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб эса ушбу тажриба бошқа тиллар (испан, италян, тожик, қозоқ, туркман, қирғиз тиллари ва бошқалар) бўйича республикадаги барча давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда жорий этилади.

Студенты в аудитории ВУЗа - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ОТМ ректорлари ваколати кенгайтирилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020 йил 1 июлга қадар ТДШУ ҳузуридаги академик лицей фаолиятини танқидий ўрганиб, унинг фаолиятини такомиллаштириш, қабул жараёнига қўйилган талабларни қайта кўриб чиқишни ўз ичига олган чора-тадбирлар дастурини тасдиқлайди.

Бундан ташқари, ТДШУ ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Шарқ маданияти ва меросини тадқиқ этиш илмий-тадқиқот маркази ҳамда Шарқ мамлакатларининг ривожланишини тадқиқ этиш илмий-таҳлил маркази фаолияти йўлга қўйилади.

Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда ТДШУга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз ўтказиб берилади.

2021 йил 1 августга қадар ТДШУга бериган шу ҳудудда университетнинг янги 9 қаватли биноси ва спорт мажмуаси қуриб, фойдаланишга топширилади.

Янгиликлар лентаси
0