https://sputniknews.uz/20231119/chang-qum-boronlari-ilmiy-tadqiqotlar-41121937.html
Ўзбекистон БМТ билан биргаликда чанг ва қум бўронлари таъсирини камайтириш учун курашмоқчи
Ўзбекистон БМТ билан биргаликда чанг ва қум бўронлари таъсирини камайтириш учун курашмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон чанг ва қум бўронлари таъсирини камайтириш мақсадида ФАО ва БМТ билан илмий тадқиқотлар ўтказади.
2023-11-19T15:01+0500
2023-11-19T15:01+0500
2023-11-19T15:01+0500
жамият
ўзбекистон
бмт
чанг бўрони
азиз абдуҳакимов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/13/41121770_504:416:2724:1665_1920x0_80_0_0_a2546d375fd0026736d13a534b138f17.jpg
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) қум ва чанг бўронларига қарши кураш коалицияси билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришилди, дея хабар берди Экология вазирлиги.БМТнинг чўлланиш тўғрисидаги конвенцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси доирасида Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва БМТнинг қум ва чанг бўронларига қарши кураш коалицияси раиси Ферас Зиадат ўртасида учрашув бўлиб ўтди.Учрашувда муҳокама қилинган масалалар:Қайд этилишича, эрон ва афғон шамоллари натижасида баҳор-куз мавсумида Бухоро, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида кузатилаётган қум ва чанг бўронлари аҳоли саломатлиги ва ҳайвонот дунёсига зарар етказмоқда.БМТ коалицияси раиси чанг ва қум бўронлари тобора долзарб бўлиб бораётган трансчегаравий муаммо эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу айниқса, тирикчилиги табиий ресурслар ва қишлоқ хўжалигига бевосита боғлиқ бўлган фермерлар ва одамларга жиддий таъсир қилади.Тошкент ҳавосини яхшилаш йўли борми – иқлимшунос билан суҳбатУчрашув якунида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва БМТнинг қум ва чанг бўронларига қарши коалиция делегациясининг 2024 йил 12–17 февралда Самарқандда бўлиб ўтадиган CMS COP-14 тўғрисидаги Конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши ҳамда Самарқанд иқлим форумида иштирок этиши тўғрисида келишувга эришилди.
https://sputniknews.uz/20231118/bmtning-chollanishga-qarshi-kurash-togrisidagi-konventsiyasi-muammolar-va-ularning-echimlari-41113101.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/13/41121770_469:370:2706:2048_1920x0_80_0_0_993c225a5478411692a48fee39617064.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон бмт чанг ва қум бўронлари фао
ўзбекистон бмт чанг ва қум бўронлари фао
Ўзбекистон БМТ билан биргаликда чанг ва қум бўронлари таъсирини камайтириш учун курашмоқчи
Ўзбекистон чанг ва қум бўронлари таъсирини камайтириш мақсадида ФАО ва БМТ билан илмий тадқиқотлар ўтказади.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) қум ва чанг бўронларига қарши кураш коалицияси билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришилди, дея хабар берди
Экология вазирлиги. БМТнинг чўлланиш тўғрисидаги конвенцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси доирасида Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва БМТнинг қум ва чанг бўронларига қарши кураш коалицияси раиси Ферас Зиадат ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда муҳокама қилинган масалалар:
Ерларнинг деградацияси ва ер ресурсларини барқарор бошқариш;
Ўзбекистоннинг қум ва чанг бўронлари хавфи юқори бўлган ҳудудларида қўшма илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш.
Қайд этилишича, эрон ва афғон шамоллари натижасида баҳор-куз мавсумида Бухоро, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида кузатилаётган қум ва чанг бўронлари аҳоли саломатлиги ва ҳайвонот дунёсига зарар етказмоқда.
БМТ коалицияси раиси чанг ва қум бўронлари тобора долзарб бўлиб бораётган трансчегаравий муаммо эканлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, бу айниқса, тирикчилиги табиий ресурслар ва қишлоқ хўжалигига бевосита боғлиқ бўлган фермерлар ва одамларга жиддий таъсир қилади.
“Чанг ва қум бўронлари таъсирини камайтириш мақсадида йиғилишда ФАО ва БМТнинг қум ва чанг бўронларига қарши кураш коалицияси билан ҳамкорликда аниқ методологиялар ишлаб чиқиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш ва муҳим стратегик йўналишларни амалга ошириш бўйича келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
Учрашув якунида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва БМТнинг қум ва чанг бўронларига қарши коалиция делегациясининг 2024 йил 12–17 февралда Самарқандда бўлиб ўтадиган CMS COP-14 тўғрисидаги Конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши ҳамда Самарқанд иқлим форумида иштирок этиши тўғрисида келишувга эришилди.