Ўзбекистон Россиядан қанча газ олишга улгурди

© AP Photo / Frank AugsteinПоказатель давления газохранилища. Иллюстративное фото
Показатель давления газохранилища. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон энергетика вазирининг сўзларига кўра, “Газпром” билан бўлган барча шартнома мажбуриятлари бажарилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Россиядан газ етказиб бериш бошлангандан буён 300 миллион куб метр газ олишга улгурди, шартноманинг барча мажбуриятлари бажарилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
“Газпром” билан бўлган барча шартнома мажбуриятлари бажарилмоқда. 300 млн куб метрга яқин газ аллақачон келиб тушди”, - деди Мирзамаҳмудов Самарқанддаги XVI Верона Евроосиё иқтисодий форумида тегишли саволга жавоб бераётиб.
7 октябрь куни Шавкат Мирзиёев, Владимир Путин ва Қосим-Жомарт Токаев иштирокида "Газпром" томонидан Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришга старт берилди. Яқин икки йилда Россия Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга 2,8 миллиард куб метр газ етказиб беради.
"Газпром" Қозоғистон ва Ўзбекистонга етказиб беришни ҳажмини ошириш учун янги йўналишларни, жумладан, "Бухоро-Урал" газ қувурини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, компания Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон билан узоқ муддатли 15 йиллик ҳамкорликни муҳокама қилаётганини маълум қилган.
Ўзбекистон ва “Газпром” ўртасида ҳамкорлик бўйича стратегик меморандум имзоланди
Верона Евроосиё иқтисодий форуми Италияда (Верона) 2007 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. 2022 йилда Озарбайжон тадбирнинг мезбон мамлакати эди.
Янгиликлар лентаси
0