"Газпром" "Бухоро—Урал" газ қувури орқали газ етказиб беришни кўриб чиқмоқда — Миллер

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишАлексей Миллер
Алексей Миллер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Oбуна бўлиш
"Газпром" Марказий Осиёга газ етказиб бериш ҳажмини ошириш ҳамда Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон билан узоқ муддатли — 15 йиллик ҳамкорликни муҳокама қилаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. "Газпром" Қозоғистон ва Ўзбекистонга етказиб беришни ҳажмини ошириш учун янги йўналишларни, жумладан, "Бухоро-Урал" газ қувурини кўриб чиқмоқда, деди Россия компанияси раҳбари Алексей Миллер Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Халқаро газ форумида.

“Албатта, “Марказий Осиё – Марказ” газ қувурлари тизими газ транспорт йўлакларидан фақат биттаси. Бошқа газ транспорт йўлаклари ҳам бор. Масалан, Ўзбекистон ҳудудига ўтадиган мавжуд "Бухоро-Урал" газ транспорт йўлаги ва "Марказий Осиё – Марказ" газ қувурларини реконструкция қилиш доирасида келгуси йилларда нима қилишимизни таҳлил қилишдан ташқари, биз мавжуд "Бухоро-Урал" газ транспорт йўлагини ҳам кўриб чиқамиз, шунингдек, янги газ ташиш йўналишлари ҳам пайдо бўлиши мумкин”, - деди "Газпром" раҳбари.

Аввалроқ Миллер ўз нутқи давомида "Газпром" Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон билан узоқ муддатли 15 йиллик ҳамкорликни муҳокама қилаётганини, шунингдек, "Марказий Осиё – Марказ" газ қувурлари тизими орқали газ етказиб беришни кенгайтиришни режалаштираётганини таъкидлаган эди.
Маълумот учун, 31 октябрдан 3 ноябргача Санкт-Петербургда XIII Санкт-Петербург халқаро газ форуми бўлиб ўтмоқда. Унда 52 та давлатдан 17 мингга яқин иштирокчи иштирок этди.
Янгиликлар лентаси
0