Ўзбекистон нефть ва нефть маҳсулотлари импортини кўпайтиришни режалаштирмоқда

© Sputnik / Vitaly Timkiv / Медиабанкка ўтишЦистерны для нефтепродуктов
Цистерны для нефтепродуктов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2023
Oбуна бўлиш
Мамлакат иқтисодиёти ўсаётгани боис 2024 йилда нефть импорти ҳажми яна ошиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистон жорий йилда 1 миллион тоннадан зиёд нефть ва нефть маҳсулотларини импорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди.
“Биз бу йил 1 миллион тоннадан зиёд нефть ва нефть маҳсулотларини импорт қиламиз. Ўтган йили сал қамроқ эди”, - деди Мирзамаҳмудов Самарқанддаги XVI Верона Евроосиё иқтисодий форуми доирасида.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат иқтисодиёти ўсаётгани боис 2024 йилда импорт ҳажми яна ошиши кутилмоқда.
Вазир Ўзбекистонда бензин тақчиллиги йўқлигини таъкидлади. Бензин Россиядан ҳукуматлараро битимга мувофиқ етказиб берилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Россия бензин ва дизель ёқилғиси экспортини тақиқлади. Бироқ бу тақиқ ЕОИИ мамлакатлари ва ҳукуматлараро тузилган битимларга тааллуқли эмас.
Показатель давления газохранилища. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2023
Ўзбекистон Россиядан қанча газ олишга улгурди
Янгиликлар лентаси
0