Темир йўл чипталари нархлари оширилди

© Unsplash / Abdul Raaz"Афросиёб" электропоезди
Афросиёб электропоезди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2023
Oбуна бўлиш
Маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлари чипта нархларининг тариф қисми 44% га ошди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Темир йўл чипталари нархлари оширилди. Бу ҳақида “Ўзтемирйўлйўловчи” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, йўловчи ташиш чипта нархлари 1 ноябрдан эътиборан оширилди.
Унга кўра, маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлари чипта нархларининг тариф қисми 44% га ошди.
Юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездлари чипталари:
Тошкент — Бухоро — Тошкент: VIP 530 000 сўм, бизнес 385 000 сўм, эконом 280 000 сўм;
Тошкент — Қарши — Тошкент: VIP 455 000 сўм, бизнес 325 000 сўм, эконом 235 000 сўм;
Тошкент — Самарқанд — Тошкент: VIP 330 000 сўм, бизнес 230 000 сўм, эконом 170 000 сўм.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 20 октябрдан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлари чипта нархларининг тариф қисми 50% га, юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездлари чипталари тўлиқ нархининг 100% га оширилиши маълум қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0