Йўловчи поездлари учун чипта нархлари оширилмоқда

Афросиёб электропоезди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2023
Oбуна бўлиш
20 октябрдан "Афросиёб" электропоездлари учун чипталари 100%га оширилади.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Йўловчи поездлари учун чипта нархлари оширилмоқда, дея хабар берди “Ўзтемирйўлйўловчи”.
Қайд этилишича, 20 октябрдан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлари чипта нархларининг тариф қисми 50% га, юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездлари чипталари тўлиқ нархининг 100% га оширилади.

"Темир йўл хизматларидан фойдаланаётганингиз учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ҳамда темир йўл соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни тўғри қабул қилишингизни сўраймиз", — дейилади хабарда.

Айтилишича, йўловчи поездлар чипта нархлари сўнгги марта 2018 йилда маҳаллий йўналишларда, 2019 йилда юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездида қайта кўриб чиқилган. Охирги 4-5 йил мобайнида тарифлар ўзгаришсиз қолиб келмоқда.
Чипта нархлари 2019-2022 йиллар ва 2023 йилнинг 9 ойи давомида республикада иш ҳақи миқдори 2.4 бараварга, электроэнергия ва ёқилғи нархларининг, логистика ва транспорт харажатларининг сезиларли даражада ошганлиги ҳисобига оширилмоқда.
Шунингдек, йўловчи вагон паркларини янгилаш, янги поездларни харид қилиш, темир йўл вокзалларини замон талабларига мос равишда сақлаш ҳам чипта нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.
Янгиликлар лентаси
0