https://sputniknews.uz/20231009/ozbekiston-aralash-saylov-tizimi-39788206.html
Ўзбекистонда аралаш сайлов тизимига ўтиш масаласини муҳокама қилиш бошланди
Ўзбекистонда аралаш сайлов тизимига ўтиш масаласини муҳокама қилиш бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Маълумот учун, халқаро тажрибада сайлов тизимининг мажоритар, пропорционал ва аралаш турлари мавжуд. Шу кунгача Ўзбекистонда сайлов жараёнлари мажоритар сайлов тизимида ўтказилган.Аралаш сайлов тизими депутатлик мандатларининг бир қисми ҳукуматнинг барқарор шаклланишига ҳисса қўшадиган мажоритар тизим тамойиллари бўйича, иккинчи қисми эса пропорционал тизим тамойилларига мувофиқ тақсимланади.
2023-10-09T19:11+0500
2023-10-09T19:11+0500
2023-10-09T19:16+0500
сиёсат
ўзбекистон
сайловлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/09/39788032_0:36:1280:756_1920x0_80_0_0_ab14b4e3319ce9c9bc632e3d29ea864e.jpg
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Партиялар Ўзбекистонда аралаш сайлов тизимига ўтиш масаласини муҳокама қилишни бошлади. Хусусан, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси 9 октябрь куни Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги конституциявий қонун лойиҳаси ҳамда сайлов ва референдум ўтказиш тартибига оид еттита қонунни муҳокама қилди.Сайлов кодексига Қонунчилик палатаси сайловини аралаш (мажоритар, пропорционал) сайлов тизими асосида ўтказиш тартибини киритиш таклиф этилмоқда. Шунда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига ажратилмоқда. Шунингдек, сайлов комиссиялари тизими такомиллаштирилиб, Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий сайлов комиссиялари, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари ва участка сайлов комиссиялари сайлов комиссиялари тизимини ташкил этиши кўзда тутилмоқда.Бундан ташқари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари сонини камида ўн беш нафардан тўққиз нафарга тушириш, унинг камида бир нафар аъзоси Қорақалпоғистон вакили бўлиши белгиланмоқда.Шу билан бирга, туман, шаҳар сайлов комиссиясининг ваколатларини белгиловчи янги нормалар киритилмоқда.Аввалроқ Ўзбекистон аралаш сайлов тизимига ўтиши хабар қилинган эди.Маълумот учун, халқаро тажрибада сайлов тизимининг мажоритар, пропорционал ва аралаш турлари мавжуд. Шу кунгача Ўзбекистонда сайлов жараёнлари мажоритар сайлов тизимида ўтказилган."Ma'no" илмий ташаббуслар маркази директори Бахтиёр Эргашевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг мажоритар сайлов тизимидан аралаш сайлов тизимига ўтиши мамлакатда сиёсий партияларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/09/39788032_169:12:1116:723_1920x0_80_0_0_8c550ab3149f5989247aea8b2d30d4ae.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон аралаш сайлов тизими маълумот мажоритар, пропорционал ва аралаш
ўзбекистон аралаш сайлов тизими маълумот мажоритар, пропорционал ва аралаш
Ўзбекистонда аралаш сайлов тизимига ўтиш масаласини муҳокама қилиш бошланди
19:11 09.10.2023 (янгиланди: 19:16 09.10.2023) Сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига ажратилмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Партиялар Ўзбекистонда аралаш сайлов тизимига ўтиш масаласини муҳокама қилишни бошлади.
Хусусан, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси 9 октябрь куни Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги конституциявий қонун лойиҳаси ҳамда сайлов ва референдум ўтказиш тартибига оид еттита қонунни
муҳокама қилди.Сайлов кодексига Қонунчилик палатаси сайловини аралаш (мажоритар, пропорционал) сайлов тизими асосида ўтказиш тартибини киритиш таклиф этилмоқда. Шунда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига ажратилмоқда.
"Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати мажоритар сайлов тизими асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари пропорционал сайлов тизими асосида, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича ягона сайлов округидан сайланиши белгиланмоқда", - дейилган хабарда.
Шунингдек, сайлов комиссиялари тизими такомиллаштирилиб, Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий сайлов комиссиялари, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари ва участка сайлов комиссиялари сайлов комиссиялари тизимини ташкил этиши кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари сонини камида ўн беш нафардан тўққиз нафарга тушириш, унинг камида бир нафар аъзоси Қорақалпоғистон вакили бўлиши белгиланмоқда.
Шу билан бирга, туман, шаҳар сайлов комиссиясининг ваколатларини белгиловчи янги нормалар киритилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистон аралаш сайлов тизимига ўтиши
хабар қилинган эди.Маълумот учун, халқаро тажрибада сайлов тизимининг мажоритар, пропорционал ва аралаш турлари мавжуд. Шу кунгача Ўзбекистонда сайлов жараёнлари мажоритар сайлов тизимида ўтказилган.
"Ma'no" илмий ташаббуслар маркази директори Бахтиёр Эргашевнинг
сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг мажоритар сайлов тизимидан аралаш сайлов тизимига ўтиши мамлакатда сиёсий партияларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.