Ўзбекистон аралаш сайлов тизимига ўтади

© Sputnik / Дильшода РахматоваПодсчет голосов
Подсчет голосов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2023
Oбуна бўлиш
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 1 ой муддатда мажоритар-пропорционал шаклга асосланган сайлов тизимига ўтишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқади.
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Ўзбекистонда сайлов тизими мажоритар-пропорционал шаклга ўтказилади. Бу ҳақда 8 май куни президент томонидан имзоланган фармонда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари корпусини шакллантиришнинг мажоритар-пропорционал шаклига асосланган сайлов тизимини жорий этилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 1 ой муддатда мажоритар-пропорционал шаклга асосланган сайлов тизимига ўтишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқади.

Маълумот учун, халқаро тажрибада сайлов тизимининг мажоритар, пропорционал ва аралаш турлари мавжуд. Шу кунгача Ўзбекистонда сайлов жараёнлари мажоритар сайлов тизимида ўтказилган.
Аралаш сайлов тизими депутатлик мандатларининг бир қисми ҳукуматнинг барқарор шаклланишига ҳисса қўшадиган мажоритар тизим тамойиллари бўйича, иккинчи қисми эса пропорционал тизим тамойилларига мувофиқ тақсимланади. Овозларни тўлиқроқ ҳисобга олиш ва мамлакатдаги сиёсий вазиятнинг ҳақиқий манзарасини аниқроқ акс эттиради.
Мажоритар сайлов тизимида кўп овоз олган номзод муайян округ бўйича сайланган ҳисобланади. Бунда овозларнинг умумий сонидан мутлақ кўп овоз олган номзод сайланган ҳисобланади. Номзод ўз рақиблари орасидан ҳар бирига нисбатан кўп овоз олса ғолиб деб топилади.
Пропорционал сайлов тизимида сайловчилар аниқ бир шахсга эмас, балки партияга овоз беришади. Ҳар бир партия ўз вакилларининг рўйхатини илгари суради. Бунда сайловчилар тегишли партиялар томонидан кўрсатилган вакилларнинг рўйхати учун овоз беради. Сайловчи амалда номзод учун эмас, балки сиёсий партия учун овоз беради.
Янгиликлар лентаси
0