Аралаш сайлов тизимига ўтиш партияларга қандай таъсир қилади — мутахассис жавоби

© Ўзбекистон республикаси Олий мажлис Қонунчилик палатасиКонституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси
Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2023
Oбуна бўлиш
Аралаш тизимга ўтиш Ўзбекистонда кўппартиявийликни мустаҳкамлаш йўлидаги жуда муҳим қадам бўлади.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг мажоритар сайлов тизимидан аралаш сайлов тизимига ўтиши мамлакатда сиёсий партияларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу ҳақда "Ma'no" илмий ташаббуслар маркази директори Бахтиёр Эргашев маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
“Ўзбекистон энди конституцияга киритилган ўзгартиришлар доирасида ушбу аралаш, мажоритар-пропорционал тизимни жорий этишга тайёр. Чунки бу тизимда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш зарур”, — деди Эргашев РИА Новостига.
Унинг сўзларига кўра, аралаш тизимга ўтиш Ўзбекистонда кўп партиявийликни мустаҳкамлаш йўлидаги жуда муҳим қадам бўлади.
Маълумот учун, халқаро тажрибада сайлов тизимининг мажоритар, пропорционал ва аралаш турлари мавжуд. Шу кунгача Ўзбекистонда сайлов жараёнлари мажоритар сайлов тизимида ўтказилган.
Подсчет голосов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2023
Ўзбекистон аралаш сайлов тизимига ўтади
Янгиликлар лентаси
0