https://sputniknews.uz/20231004/samarqand-bibixonim-buxoro-kalon-restavratsiya-39597692.html
Самарқанддаги Бибихоним ва Бухородаги Калон мажмуалари реставрация қилинади
Самарқанддаги Бибихоним ва Бухородаги Калон мажмуалари реставрация қилинади
Sputnik Ўзбекистон
Самарқанддаги Бибихоним ва Бухородаги Калон мажмуаларининг реставрацияси бўйича ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда.
2023-10-04T11:32+0500
2023-10-04T11:32+0500
2023-10-04T11:32+0500
маданият
ўзбекистон
самарқанд
бухоро
тарихий ёдгорлик
юнеско
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0e/38935871_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_ca6e10a55b60f0f9bc4bbd9d7ce465eb.jpg
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Самарқанддаги Бибихоним ва Бухородаги Калон мажмуалари реставрация қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.Саида Мирзиёева Оға Хон жамғармасининг маданият масалалари бўйича бош директори Луи Монреал, жамғарманинг маданият масалалари бўйича директор ўринбосари Шеъроз Аллибхай, Оға Хон жамғармасининг Афғонистондаги маданият бўйича Бош ижрочи директори Ажмал Майвандий ва ЮНЕСКО собиқ Бош директори Ирина Бокова билан учрашди.Суҳбатнинг асосий мавзуси — Оға Хон жамғармасининг бутун дунё шаҳарлари ва тарихий обидаларини қайта тиклаш бўйича лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келаётган “Тарихий шаҳарлар” дастури бўлди.Қайд этилишича, мазкур ноёб тарихий ёдгорликлар мамлакат ва бутун дунё учун катта аҳамиятга эга. Уларни асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
https://sputniknews.uz/20230529/ozbekiston-eng-qadimiy-masjidlari-35389315.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0e/38935871_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_aaf42d4575b51ff2b907731a274b1a96.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд бибихоним бухоро калон мажмуа реставрация ўзбекистон президентининг ёрдамчиси саида мирзиёева оға хон жамғармаси луи монреал шеъроз аллибхай ажмал майвандий юнеско ирина бокова
самарқанд бибихоним бухоро калон мажмуа реставрация ўзбекистон президентининг ёрдамчиси саида мирзиёева оға хон жамғармаси луи монреал шеъроз аллибхай ажмал майвандий юнеско ирина бокова
Самарқанддаги Бибихоним ва Бухородаги Калон мажмуалари реставрация қилинади
Самарқанддаги Бибихоним ва Бухородаги Калон мажмуаларининг реставрацияси бўйича ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Самарқанддаги Бибихоним ва Бухородаги Калон мажмуалари реставрация қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида
маълум қилди. Саида Мирзиёева Оға Хон жамғармасининг маданият масалалари бўйича бош директори Луи Монреал, жамғарманинг маданият масалалари бўйича директор ўринбосари Шеъроз Аллибхай, Оға Хон жамғармасининг Афғонистондаги маданият бўйича Бош ижрочи директори Ажмал Майвандий ва ЮНЕСКО собиқ Бош директори Ирина Бокова билан учрашди.
Суҳбатнинг асосий мавзуси — Оға Хон жамғармасининг бутун дунё шаҳарлари ва тарихий обидаларини қайта тиклаш бўйича лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келаётган “Тарихий шаҳарлар” дастури бўлди.
“Оға Хон жамғармасининг маданий мерос объектларини асраб-авайлаш бўйича муваффақиятли тажрибаси ва юксак нуфузи шарофати билан Ўзбекистоннинг иккита муҳим обидаси: Самарқанддаги Бибихоним ва Бухородаги Калон мажмуаларининг реставрацияси бўйича ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда”, — деб ёзади Мирзиёева.
Қайд этилишича, мазкур ноёб тарихий ёдгорликлар мамлакат ва бутун дунё учун катта аҳамиятга эга. Уларни асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.