Олов ибодатхоналаридан кўк гумбазгача: Ўзбекистоннинг энг қадимий масжидлари — фото
22:31 29.05.2023 (янгиланди: 13:39 30.05.2023)
© Sputnik / А. ГорячевВид на минарет Джума (1788 г.). Самый старый минарет в Хиве, расположен рядом с мечетью Джума.
© Sputnik / А. Горячев
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг бой тарихий маданий мерос объектлари орасида масжидлар алоҳида ўрин тутади. Sputnik 8-19 асрларда қурилиб, бугунга қадар сақланиб қолган энг қадимий масжидлар ҳақидаги маълумотларни тўплади.
1. Ҳазрати Хизр, Самарқанд – 8 аср
© Пресс-служба президента УзбекистанаҲазрат Хизр масжиди, Самарқанд
Ҳазрат Хизр масжиди, Самарқанд
© Пресс-служба президента Узбекистана
Маълумотларга кўра, бу ерда дастлаб зардўштийлар саждагоҳи мавжуд бўлган. VIII асрда араблар уларнинг ибодатхоналарини бузиб ташлайди. Кейинроқ шу тепаликдаги ибодатхона ўрнига Қутайба ибн Муслим томонидан биринчи масжид қурилади ва Ҳазрати Хизр номи билан аталади. Масжид 1220 йилда мўғуллар истилоси даврида бутунлай вайрон қилинган.
© SputnikҲазрати Хизр, Самарқанд
Ҳазрати Хизр, Самарқанд
© Sputnik
Ҳозирги масжид 1854 йилда қадимий пойдевор устига қурилган. 1884 йилда бинода пардозлаш ва реконструкция ишлари олиб борилди. 1899 йилда масжиднинг айвонлари қайта қурилиб, дарвозахона қўшилган. Қурилиш ишлари 1919 йилда самарқандлик машҳур уста Абдуқодир бин Боқий (Абдуқодир Боқиев) томонидан кириш портали ва шарқий минора ўрнатилиб, дарвозахона тўғридан-тўғри гумбаз билан ёпилганида ниҳоясига етди.
© Foto : УМУҲазрати Хизр, Самарқанд
Ҳазрати Хизр, Самарқанд
© Foto : УМУ
Дарвоза пештоқгумбазли, унинг 2 бурчагига қуббаси қовурғали гулдаста-миноралар ишланган, пештоқнинг чап томонида равоқли, ўймакори безатилган 5 та ёғоч устунли пешайвон жозибадор нақшлар билан серҳашам безатилган, қирма усулидаги ганч безаклар маҳорат билан ишланган. Ташқариси пилтавор гумбаз 8 қиррали пойгумбазга ўрнатилган, оралиғи муқарнаслар билан зийнатланган.
2. Деггарон, Навоий – 11 аср
© Foto : Heritage of the Great SeljuksДегарон масжиди, Навоий
Дегарон масжиди, Навоий
© Foto : Heritage of the Great Seljuks
Навоий вилояти, Хазар қишлоғида жойлашган амал қилувчи жума масжиди.
Архелог олимлар хулосасига кўра, масжид қурилиши 7-9 асрларга тўғри келади, айрим манбаларга кўра 11 аср. Масжид номи ўрта асрларда бу ҳудудда гуллаб-яшнаган кулолчилик билан боғлиқ. “Деггарон” сўзи “кулол” маъносини англатади.
© Foto : Heritage of the Great SeljuksДегарон масжиди, Навоий
Дегарон масжиди, Навоий
© Foto : Heritage of the Great Seljuks
Деггарон масжиди Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимги ислом диний биноларидан биридир. Масжид исломгача бўлган даврдга хос диний архитектура - зардуштийлик ибодатхоналарини эслатади.
© Foto : Heritage of the Great SeljuksДегарон масжиди, Навоий
Дегарон масжиди, Навоий
© Foto : Heritage of the Great Seljuks
Унинг марказий гумбази тизими билан ажралиб турадиган, тўртта таянч устунга асосланган. Худди шундай меъморий ечим илк христиан черковларига ҳам хос бўлган.
3. Моғаки Аттори, Бухоро – 12 аср
CC BY-SA 4.0 / Davide Mauro / Magok-i-Attari mosqueМоғаки Аттори масжиди, Бухоро
Моғаки Аттори масжиди, Бухоро
XII асрда қорахонийлар ҳукмронлиги даврида бунёд этилган. Меъморий обиданинг асосий қисми ва сўнгги ҳолатдаги кўриниши ўрта асрларнинг сўнгги даврида, XVI асрда бунёд этилган.
CC BY-SA 4.0 / Von Gregor Rom - Eigenes Werk, CC BY-SA 4.0, / Magok-i-Attari mosque in Bukhara, UzbekistanМоғаки Аттори масжиди, Бухоро
Моғаки Аттори масжиди, Бухоро
Масжид тарҳи (13,35×17,6 м) содда ечимга эга, ичкариси 6 устунли, 12 гумбазли, ўрта гумбази баландроқ бўлиб, унинг асосидаги дарчалар орқали бино ичига ёруғлик тушади.
CC BY-SA 4.0 / Davide Mauro / Magok-i-Attari mosqueМоғаки Аттори масжиди, Бухоро
Моғаки Аттори масжиди, Бухоро
1997 йилда Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан Бухородаги барча обидалар қаторида “Мағоки Аттор” масжиди ҳам қайта таъмирдан чиқди. ЮНEСКО ташкилотининг Бутунжаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилган.
4. Бибихоним, Самарқанд – 15 аср
© Михаил ГенисБиби хоним масжиди, Самарқанд
Биби хоним масжиди, Самарқанд
© Михаил Генис
Дастлабки номи Жума масжиди бўлган, Амир Темур буйруғига биноан 1399 – 1404 йилларда қурилган. Масжид қурилишида Ҳиндистон ва Эрон ва Хоразмдан 200 нафар энг яхши усталар олиб келинган. Масжид пойдевори ва ҳовлисидаги тошлар яқин ва узоқдаги тоғлардан олиб келинган. Масжид қурилишининг сўнгги босқичини Амир Темурнинг рафиқаси, Сароймулк хоним назорат қилади.
© pixabay.com/LoggaWigglerБиби хоним масжиди, Самарқанд
Биби хоним масжиди, Самарқанд
© pixabay.com/LoggaWiggler
Қуриб битказилган масжид ҳовлисида бир вақтнинг ўзида 10 минг киши намоз ўқиши мумкин эди, унинг гумбази – ўша вақтда дунёда мавжуд бўлган масжидлар орасида энг каттаси эди.
5. Кўк гумбаз, Шаҳрисабз — 15 аср
CC BY 2.0 / Jean-Pierre Dalbéra / Ensemble Dorout Tilovat (Shahrisabz)Кўк-Гумбаз масжиди, Шаҳрисабз
Кўк-Гумбаз масжиди, Шаҳрисабз
15-асрнинг биринчи ярмида машҳур астроном ва файласуф Улуғбек томонидан мўғуллардан олдинги бино пойдеворига қурилган Кўк гумбаз масжиди Дорут-Тилловат таркибига кирувчи Шаҳрисабздаги энг йирик жума масжидидир.
© ЮНЕСКОКўк-Гумбаз масжиди, Шаҳрисабз
Кўк-Гумбаз масжиди, Шаҳрисабз
© ЮНЕСКО
Масжиднинг асосий нуқталарига йўналтирилган тўртта чуқур бўшлиқ мавжуд бўлиб, деворлари оқ ганч билан ишланган ва энг зўр кўк нақш билан бўялган.
Манзил: Кўк гумбаз масжиди Р-82 автомагистрали яқинида, Шаҳрисабзнинг жануби-шарқий қисмида жойлашган.
6. Масжиди Баланд, Бухоро – 16 аср
CC BY-SA 4.0 / Ymblanter / Baland Mosque, BukharaМасжиди Баланд, Бухоро.
Масжиди Баланд, Бухоро.
Бухоро вазири томонидан XVI асрнинг иккинчи ярмида Каъбанинг ўлчамида қурилган масжид. Яъни энига 11 м., узунасига 13 м. ва баландлиги 15 м. ва яна шу билан бирга, бу масжиднинг ажойиботи шундаки, масжид ичида устун йўқ. Том қисми занжирга тортилган бўлиб, ёғоч устунлардан фойдаланилмаган.
CC BY 2.0 / Jean-Pierre Dalbéra / L'intérieur de la mosquée Baland (Balyand).Масжиди Баланд, Бухоро.
Масжиди Баланд, Бухоро.
Шарқ томонидаги тўқ яшил рангли изораларга 6 бурчакли кўк сопол кошинлар терилган. Ғиштчалар атрофига нозик ўсимликсимон шакллар чизилиб, устидан олтин суви юритилган. Деворнинг ғарбий томонидаги изоралар кошинли бўлиб, кундал усулидаги нақшлар билан ҳошияланган.
Мазкур масжид ўша даврнинг машҳур устаси Мирдўстим томонидан қурилган. Масжид деразаларидаги панжаралар сопол ғиштчалардан терилган. Меҳробининг атрофи сиркор сополчалар билан безатилган ва уларга олтин суви юритилган. Бино бир неча бор таъмирланган.
7. Масжиди Калон, Бухоро – 16 аср
CC BY 2.0 / Jean-Pierre Dalbéra / Le minaret et la mosquée Kalon (Boukhara, Ouzbékistan).Масжиди Калон, Бухоро
Масжиди Калон, Бухоро
Масжиди Калон иншооти ўрта асрларнинг ноёб меъморчилик намунаси бўлиб, унинг ўрнида дастлаб қорахонийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида Жума масжиди бунёд этилган. Шайбонийлар даврида эса у Масжиди Калон сифатида қайта қурилган. 1121-йилда бунёд этилган бўлса, 1514-йилда у қайта қурила бошлаган ва XVI асрнинг ўрталарида унинг бунёд этилиши якунланган.
© Управление мусульман УзбекистанаМасжиди Калон, Бухоро
Масжиди Калон, Бухоро
© Управление мусульман Узбекистана
Иншоот тўғри тўртбурчак тарҳли (127×78 м), кенг ҳовли атрофини гумбазли бостирма айвон эгаллаган. 188 қубба (гумбазча) 208 устунга таянган. Улар ўзига хос маҳобатли кўринишга эга бўлиб, устунларга кейинчалик мурабба тарҳли пой устунлар ўрнатилган. Ҳовлининг тўрт томони марказида нақшинкор пештоқлар бор. Шарқдаги ташқи улкан пештоқ маҳобати ва муҳташам безаги билан ажралиб туради. Масжиди Калоннинг ташқи 7 эшиги бўлиб, асосий шарқий дарвоза олдида ва ичида кенг айвонлар жойлашган.
1997 йилда ЮНЕСКО ташкилотининг Бутунжаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилган.
8. Оқ масжид, Хива – 17 аср
Оқ масжид Ичан калъанинг шарқий дарвозаси Палвон дарвоза ёнида жойлашган. У икки босқичда қурилган: дастлаб 1647 йилда Шайбоний Анушхон даврида Ануш ҳаммоми билан бирга масжиднинг пойдевори қўйилди, аммо бинонинг ўзи 1838-42 йиллардаги Қўнғиротлар сулоласи давридагина қуриб битказилди.
CC BY-SA 4.0 / Von Gregor Rom - Eigenes Werk, CC BY-SA 4.0, / Ak Moschee, ChiwaОқ мачит, Хива
Оқ мачит, Хива
Оқ масжид ўзига хос меъморчилик услубига эга — бино учта галереяга туташган гумбазли залдир. Оқ масжид оддий маҳала масжиди бўлгани сабабли ҳеч қандай махсус безакларсиз қурилган. Масжиднинг ягона безаклари ёғоч ўймакорлиги билан безатилган эшик ва деразалардир. Оқ масжид масжидининг деразаларига очиқ нақшли ганч панжаралари ўрнатилган.
CC BY-SA 4.0 / David Mauro / Ak mosqueОқ мачит, Хива
Оқ мачит, Хива
Масжид пойдевори тўртбурчак шаклда бўлиб, оқ шарсимон гумбаз билан қопланган. Намоз хонасининг ўзи 6,33 × 6,35 метрни ташкил қилади, унинг деворлари оқ шлакли гипс билан қопланган. Хонанинг уч томонида ёғоч устунли айвонлар ўрнатилган.
Оқ масжид ўзининг кичик ўлчамига қарамай, ўрта асрлар Хиванинг энг гўзал ёдгорликларидан биридир. Унинг содда, аммо айни пайтда нафис меъморчилиги масжидни Ичан қалъанинг бошқа ёдгорликларидан ажратиб туради.
9. Жума масжид, Хива – 18 аср
© Sputnik / УтарбековЖума масжид, Хива
Жума масжид, Хива
© Sputnik / Утарбеков
Дастлаб IX-X асрларда қурилган масжид. Манбаларга кўра, мазкур бино бузилиб кетган ва ўрнига 1788 йилда Абдураҳмон Меҳтар буйруғига биноан худди шу усулда каттароқ янги масжид қурилган.
© Sputnik / Мария НауменкоЖума масжид, Хива
Жума масжид, Хива
© Sputnik / Мария Науменко
Ҳозирда у Ичан қалъанинг шарқий ва ғарбий дарвозаларини бирлаштирувчи йўл ўртасида жойлашган. Масжид бир қаватли бўлиб, атрофи ғиштин девор билан ўралган. Унинг бошқа масжидлардан фарқи қадимий араб меъморлигига хос услубда (ёпиқ, кўп устунли ҳамда ҳовлисиз қилиб) қурилганлигидадир.
CC BY-SA 4.0 / Carpodacus / Friday Mosque of KhivaЖума масжид, Хива
Жума масжид, Хива
Хонақоҳ ичи шифтдаги икки туйнук орқали ёритилади. Томи ясси, тўсинли, шипини 212 устун кўтариб туради. Устунлар 17 қаторли, оралиғи 3,15×3,15 м. Ташқи деворлари оддий безаксиз. Бош тарзидаги эшик ёғоч ўймакорлигида ишланган ноёб намуна ҳисобланади. Ички безаклари содда ганч сувоқ қилинган. Меҳроб равоғида ироқи муқарнас ва кўк рангли бўяма нақш сақланган. Устунлар масжид тузилишининг асосини ташкил этиш билан бирга унинг бадиий безаги ҳамдир.
10. Намозгоҳ масжиди, Тошкент – 19 аср
CC BY-SA 4.0 / Bobyrr / Мечеть НамазгохНамозгоҳ масжиди, Тошкент
Намозгоҳ масжиди, Тошкент
1865 йилда Тошкентдаги энг йирик масжидлардан бири сифатида қурилган. Масжиднинг ҳажми 56x15 м бўлиб, шарқона услубда қад кўтарган. Усти кўк гумбазли бўлиб, ганчли ўймалар ва чиройли нақшлардан иборат. Айвони ҳам кенг бўлиб, намозхонлар бемалол ибодат қилиши учун мўлжалланган.
1971 йилдан Тошкент ислом институти тасарруфига кирган. Ҳозирда масжид Хасти Имом мажмуасига қарашли бўлиб, зиёратчилар ва сайёҳлар учун хизмат кўрсатади.
CC BY-SA 4.0 / Bobyrr / Мечеть НамазгохНамозгоҳ масжиди, Тошкент
Намозгоҳ масжиди, Тошкент