Шароф Рашидов — биография

© Sputnik / ПенсонШароф Рашидов
Шароф Рашидов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2023
Oбуна бўлиш
Шароф Рашидов — таниқли адиб ва йирик жамоат арбоби.

Шароф Рашидов болалиги

Таниқли адиб ва йирик жамоат арбоби Шароф Рашидов 1917 йилнинг 6 ноябрида Жиззах шаҳри атрофидаги Совунгарлик қишлоғида таваллуд топди. Отаси Рашид Ҳалилов етти пушти деҳқон бўлиб суяги меҳнатда қотган, умри қора меҳнатда ўтганлигига қарамасдан оиласида билим олишга интилиш жуда кучли эди.
© Sputnik / А. ВарфоломеевШароф Рашидов
Первый секретарь ЦК КП Узбекской ССР Шараф Рашидович Рашидов во время выступления на XVII-м съезде Коммунистической партии Узбекистана. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2023
Шароф Рашидов
Шароф Рашидов 1924 йили 7 ёшида Жиззахдаги етти йиллик Наримонов номидаги 10- ўрта мактабнинг биринчи синфига қабул қилинди. Бу мактабда турли йилларда атоқли шоир Ҳамид Олимжон, ёзувчи Насрулло Охундов, академик Ўктам Орипов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Назир Сафаров, драматург ва давлат арбоби Сарвар Азимов, таниқли болалар шоири Шукур Саъдулла каби таниқли инсонлар таҳсил олишган.
Айтишларича, Шароф Рашидовнинг хотираси ўткир бўлиб, фанларни жуда енгил ўзлаштирган. 1932 йили мактабни битиргач, Жиззах педагогика техникумига ўқишга кирди. Техникумда у нафақат аълочи талаба, балки яхшигина ташкилотчи сифатида ҳам намоён бўлди: у техникум касаба уюшмасига раис этиб сайланди. Шу йиллари Шароф Рашидовнинг адабиётдаги қобилияти ҳам бўй кўрсатди. У шеърлар ёзиб, техникум деворий газетасида эълон қилиб борди.

Ёшлик даври

1935 йили техникумни битириб, икки йил мактабда ўқитувчилик қилган Шароф Рашидов 1937 йили Самарқанддаги Ўзбекистон давлат университетига ўқишга кирди. Талабалик йилларида ижод билан шуғулланиб, шеърлар ва кичик ҳикоялар ёзиш билан биргаликда, Самарқанддаги “Ленин йўли” газетасида мухбир, масъул котиб, муҳаррир муовини бўлиб ишлайди. Ўқишни битириш арафасида газета муҳаррири лавозимида фаолият юритади.
© Foto, Из личного архива Садулло МухаммадкуловаШароф Рашидов
Садулло Мухаммадкулов и Шароф Рашидов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2023
Шароф Рашидов

Фронтда

1941 йилда бошланган уруш кўплар қатори Шароф Рашидовнинг ҳам ҳаётий режаларини ўзгартириб юборди. Шу йилнинг ноябрида Фрунзе (ҳозирги Бишкек) пиёдалар ҳарбий билим юртини тезлаштирилган дастур асосида тугатгандан сўнг Калинин фронтига жўнатилди. 1941 йил декабрида Москва остоналаридаги жангларда қатнашди. 1942 йилнинг охирларида чап қўлидан оғир ярадор бўлди.

Фаолияти

Тиббий кўрикда яроқсиз деб топилгандан сўнг она диёри Жиззахга қайтиб келди. Бу ерда уни ўзи ўқиган мактабга директор этиб тайинлашади. 1941-1947 йилларда Самарқанд вилоят партия ташкилотининг котиби сифатида фаолият юритади.
© Sputnik / Василий МалышевФидель Кастро Ўзбекистонга ташрифи
Визит в СССР Председателя Совета Министров Республики Куба Фиделя Кастро Рус. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2023
Фидель Кастро Ўзбекистонга ташрифи
1947- 1949 йилларда “Қизил Ўзбекистон” (“Ўзбекистон овози”) газетасига муҳаррирлик қилади. 1949-1950 йилларда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг раиси, 1950- 1959 йилларда Ўзбекистон Олий кенгаши раёсатининг раиси, 1959 -1983 йилларда Ўзбекистон Компартиясининг биринчи котиби бўлиб ишлайди.

Ижоди

Рашидовнинг ижоди 30-йилларнинг иккинчи ярмида бошланган. У дастлаб шеъриятда қалам тебратиб, “Самарқанд куйлари” номи билан биринчи шеърий тўпламини эълон қилган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида ёзган шеърлари 1945 йилда “Қаҳрим” тўпламида чоп этилган. У айни чоғда адабиётшунос ва мунаққид сифатида ҳам қалам тебратган.
© Sputnik / Всеволод ТарасевичШароф Рашидов
Первый секретарь ЦК КПСС Узбекистана Шараф Рашидов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2023
Шароф Рашидов
Шароф Рашидов ижодида мақоланавислик муҳим ўринни эгаллайди. Шунинг учун хам унинг бадиий ижоди намуналарида бу руҳ етакчилик қилади. Адибнинг “Ғолиблар”(1953) қиссаси 1972 йилда қайта ишланиб “Ғолиблар” романи сифатида нашр этилади. “Бўрондан кучли” (1958), “Қудратли тўлқин” (1964) романлари яратилади. Уларда ўзбек халқнинг урушдан кейинги тикланиш йилларидаги меҳнат жасорати ўз бадиий ифодасини топган.
Ижодкорнинг “Кашмир қўшиғи” (1957), “Комде ва Мудан” (1959) каби лирик қиссалари ва “Коинот” (1960) каби киноқиссаси анъанавий Шарқ достончилиги услубида битилган бўлиб, ёшлик, баҳор, гўзаллик, ҳаёт нашидаси мадҳига бағишланган. Адиб ҳаётининг сўнгги йилларида яратган “Дил амри” қиссаси уруш йилларида Беларус заминида кечган жангчиларнинг ғалаба йулида олиб борган ҳаёт мамот кураши тасвирига бағишланган.
© Sputnik / Владимир ЧистяковШароф Рашидов
Генеральный секретарь ЦК Народно-демократической партии Афганистана, Председатель Революционного совета ДРА Бабрак Кармаль (второй справа) и первый секретарь ЦК Компартии Узбекистана Шараф Рашидов (второй слева); - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2023
Шароф Рашидов
Ўзбек адабиётининг жаҳонда энг кўп тарқалган асарларидан бири, шубҳасиз энг кўп тарқалгани ҳам “Кашмир қўшиғи” қиссасидир. Шеърий парчалар билан омухта қилинган, ҳажман кичик бу насрий қисса жаҳоннинг 56 тилига таржима қилинган.
“Кашмир қўшиғи” биздаги энг жаҳонгашта обида бўлиши билан машҳур. Нима сабабдан бу асар дунёдаги кўпчилик халқларга манзур бўлди? Кўҳна ҳинд диёрида бир афсона сифатида дунёга келиб, ўзбек тилида ёзма адабиёт намунасига айланди, сунгра рус тилига икки марта таржима қилиниб, Кремлдаги Съезлар саройида балет мақомида намойиш этилди. “Кашмир қўшиғи”нинг фавқулодда катта шуҳрат топишининг сабаби нимада?
Сабаби, унда муҳаббат ва эрк, халқлар озодлиги учун кураш ғояларининг ўзига хос йўсинда тараннум этилишидир.

Оиласи

Шароф Рашидов турмуш ўртоғи Хурсанд Ғафуровна билан тўрт қиз ва бир ўғилни тарбиялаб вояга етказишди. Уларнинг барчаси жамиятда ўз ўрнини топган, машҳур отасига муносиб фарзандлар бўлиб етишди. Қизи Сайёра Рашидова Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг академиги. У 1995 йилдан 2015 йилгача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон хуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) бўлиб фаолият юритди.
© Sputnik / Василий Малышев / Медиабанкка ўтишУрхо Калева Кекконен ва Шароф Рашидов
Урхо Калева Кекконен и Шараф Рашидов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2023
Урхо Калева Кекконен ва Шароф Рашидов
Ўғли Илҳом Шарофович Рашидов СССР Давлат хавфсизлик комитети олий мактабини битириб, шу соҳада хизмат қилди.
Қизлари Гулнора, Севара ва Динора ҳам жамиятда ўз ўрнини топган инсонлардан.

Хулоса ўрнида

Шароф Рашидов узоқ вақт жуда катта мавқега эга шахсдир. У тўққиз йил Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумига, салкам йигирма беш йил Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетига раҳбарлик қилди. У ўзининг 66 йиллик умрининг ярмидан кўпини бевосита республикани бошқаришга сарфлади. Ёзувчи сифатида ҳам ўз даври муаммолари, қувонч ва ташвишларини ёритишга харакат қилди.
Шароф Рашидов ҳаёт йўлидаги энг ёрқин фото-суратлари
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2017
Мирзиёев: Шароф Рашидов эл-юртимиз учун фидойи раҳбар, бетакрор ва беназир шахс эди
Янгиликлар лентаси
0