Рашидов 10 йил давомида Ўзбекистон ССР Олий Совет Президуми раиси ва 24 йил давомида Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби бўлган.
Шароф Рашидов кўплаб халқаро музокараларда СССР вакили сифатида самарали иштирок этган. 1966 йилда Тошкентда Ҳиндистон ва Покистон ўртасида урушга айланаётган муросани тўхтатиб тинчликка шартномасини имзолашга муваффақ бўлди. Бир неча бор Ҳиндистон, Покистон, Бирма, Афғонистонда бўлган. Непал қироли, Фидел Кастро ва бошқа нуфузли меҳмонларни қабул қилган.
Шароф Рашидовнинг 100 йиллик юбилейига бағишланган тадбирлар доирасида 2017 йил 6 ноябр куни Жиззах вилоят мусиқали драма театрида Шароф Рашидов хотира кечаси ва концерт дастури бўлиб ўтди. Шунингдек, Жиззахда Шароф Рашидов ҳайкали очилди.
Ҳайкал очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидовнинг халқимиз манфаатлари йўлидаги улкан хизматлари ҳақида нутқ сўзлади.