“Ғишткўприк” чегара пости реконструкцияси қачон якунланади

КПП Гишт-кўприк - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2023
Oбуна бўлиш
“Ғишткўприк чегара божхона пости орқали бир кунда 30 мингдан 35 мингача фуқаро ва 1000 дан ошиқ транспорт воситаси ҳаракатланади.
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида жойлашган “Ғишткўприк” чегара божхона пости 2024 йилнинг мартида таъмирлаш ишларидан кейин фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда бу чегара божхона постида кузатилаётган тирбандликлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Қайд этилишича, ҳозир “Ғишткўприк” чегара божхона постида қурилиш ишлари давом этмоқда. “Навоий” постида ҳам замонавий божхона пости қад ростлаяпти, шу сабабли пост ёпиқ. Ассосий оқим бу постга йўналмоқда. Шу сабабли кўпроқ “Яллама”дан ўтиш тавсия қилинмоқда.
“Ғишткўприк” чегара божхона пости келгуси йилнинг март ойида фойдаланишга топширилади”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги “Ғишткўприк” божхона постида янги мажмуа қурилиши хабар қилинган эди.
Встреча представителей таможенных служб Казахстана и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2023
Ўзбекистон Қозоғистон билан чегарадаги тирбандликни бартараф этишда қандай таклиф берди?
Янгиликлар лентаси
0