“Ғишткўприк” божхона постида янги терминал қурилади

© Prometheus8КПП "Гишт-кўприк"
КПП Гишт-кўприк - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2023
Oбуна бўлиш
Янги терминалда автомобиль йўли, автотураргоҳ, ошхона, тиббиёт хонаси, савдо ва маиший хизмат шохобчалари барпо этилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарадаги “Ғишткўприк” божхона постида янги мажмуа қурилади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган қурилиш лойиҳалари тақдимотида маълум бўлди.
Хусусан, ушбу божхона пости учун замонавий мажмуа барпо этиш режалаштирилган. Янги терминал, автомобиль йўли, автотураргоҳ, ошхона, тиббиёт хонаси, савдо ва маиший хизмат шохобчалари барпо этилиши кўзда тутилмоқда.
Президент мажмуада йўловчилар учун барча қулайликларни яратиш, божхона назорати ва юкларни ўтказиш жараёнини рақамлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
КПП Гишт-кўприк - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2023
КПП "Гишт-кўприк"
Янгиликлар лентаси
0