Ўзбекистон Қозоғистон билан чегарадаги тирбандликни бартараф этишда қандай таклиф берди?

© Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан Встреча представителей таможенных служб Казахстана и Узбекистана
Встреча представителей таможенных служб Казахстана и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон–Қозоғистон чегара-божхона постлари орқали юк машиналарининг ўтказувчанлиги суткасига 700 тагача кенгайтириш кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистон Қозоғистон билан чегарадаги тирбандликларни бартараф этиш учун бир қатор таклифлар берди. Бу ҳақда икки давлат ўртасида бўлиб ўтган сайёр учрашувда маълум қилинди, дея хабар берди Ўзбекистон Божхона қўмитаси.
Учрашувда Ўзбекистон Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Мухторов, Қозоғистон Давлат даромадлари қўмитаси раиси ўринбосари Бакитжан Слямов ва мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамқулов ҳамда иккала давлат чегара назорати раҳбарияти иштирок этди.
© Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан Встреча представителей таможенных служб Казахстана и Узбекистана
Встреча представителей таможенных служб Казахстана и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2023

“Айни вақтда юртимизда пишиқчилик мавсуми ҳам бошланган бўлиб, ноябрь ойига қадар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти кундан кунга ошади. Мазкур омиллар натижасида ўзбек-қозоқ чегара ўтказиш пунктларида шу кунларда жами ҳисобда мингга яқин юк автотранспорт воситаларининг тирбандлиги кузатилмоқда”, - дейилган хабарда.

Учрашув иштирокчилари Ўзбекистонинг “Ғишткўприк”, “Яллама”, “Сирдарё” чегара божхона постлари, “Малик”, “Оқ олтин” ўтказиш пунктлари, Қозоғистоннинг эса “Б.Конысбаев”, “Атамекен” каби чегара божхона постларида ҳам бўлиб, мавжуд вазиятни жойида кўздан кечиришди, тирбандликда турган ҳайдовчилар билан мулоқот қилишди.
© Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан Встреча представителей таможенных служб Казахстана и Узбекистана
Встреча представителей таможенных служб Казахстана и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2023
Таъкидланишича, Ўзбекистон томони асосан кундузги вақтда фаолият юритувчи “Малик” (Ўзбекистон) – “Сирдарё” (Қозоғистон) ўтказиш пунктини суткалик режимга ўтказишни таклиф қилган.
Шунингдек, ҳаракатланаётган ҳайдовчиларнинг фуқаролиги ва транспорт рўйхатдан ўтказилган давлатга доир чекловларни бекор қилиш таклифини ҳам илгари сурмоқда. Бунинг учун иккала давлат ўртасида 2001 йилда имзоланган келишувларга ўзгартиришлар киритиш лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилган.

Қолаверса, “Яллама” – “Б.Конысбаев” чегара-божхона постлари орқали юк машиналарининг ўтказувчанлигини суткасига 700 тагача кенгайтириш таклифи ҳам янгради. Бунинг учун қўшимча куч ва воситалар, хусусан, илғор ахборот технологияларини кенг жалб этиш назарда тутилган.

© Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан Встреча представителей таможенных служб Казахстана и Узбекистана
Встреча представителей таможенных служб Казахстана и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2023
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Мусофир” Telegram каналида ўзбек-қозоқ чегарасида узундан-узун навбат юзага келгани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, 2023 йилнинг 4 ойи давомида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегараси орқали 331 минг 672 та автотранспорт воситалари ҳаракатланган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 160 минг 689 тани ташкил қилган.
Янгиликлар лентаси
0