https://sputniknews.uz/20230922/milliy-lazgi-baleti-toshkent-spektakl-sana-manzil-39214724.html
Миллий "Лазги" балети Тошкентга қайтади — спектакль санаси ва манзил
Миллий "Лазги" балети Тошкентга қайтади — спектакль санаси ва манзил
Sputnik Ўзбекистон
Ноябрь ойида “Лазги. Қалб ва муҳаббат рақси” балет спектакли сайёр сафарларидан сўнг Ўзбекистонда намойиш этилади.
2023-09-22T15:10+0500
2023-09-22T15:10+0500
2023-09-22T16:08+0500
маданият
ўзбекистон
тошкент
балет
лазги
юнеско
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0b/38771905_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_b15d622c3a67bd35763c639900b3eec1.jpg
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Тошкентда “Лазги. Қалб ва муҳаббат рақси” балет спектакли намойиш этилади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри саҳнасида 4–5 ноябрь кунлари “Лазги. Қалб ва муҳаббат рақси” балет спектакли тақдим этилади.“Лазги. Қалб ва муҳаббат рақси” балети россиялик томошабинларга Александринский театри (Санкт-Петербург) ва Катта театрнинг Тарихий саҳнаси (Москва)да намойиш этилган эди.Халқ донишмандлигининг тимсоли бўлган, кўплаб сир-асрор ва афсоналарга чулғанган Хоразм рақси тарихи уч минг йиллик тарихга эга. Фусункор қувват, оташин ҳаракатлар, мураккаб рақс безагига асосланган ноёб услуб – буларнинг барчаси лазгини мисли йўқ маданий ҳодисага айлантиради.2019 йилда ЮНEСКО томонидан Инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилган “Хоразм лазги” рақси бугун янгича талқинга эга бўлди.Муаллифлар илғор саҳна технологияларини Хоразм рақсининг ўзига хослиги билан уйғунлаштирган ҳолда яхлит композиция яратишга қарор қилишди.Мазкур асар Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилган. Театр дурдонасини яратиш устида ишлаш учун халқаро профессионаллар жамоаси таклиф қилинди. Рассомларнинг либослари устида таниқли рус дизайнери Фрол Буримский ишлаган.Спектакль премьераси ўтган йилнинг сентябрь ойида Тошкентдаги А.Навоий номидаги опера ва балет Катта театр саҳнасида бўлиб ўтди. Спектаклнинг Россиядаги премьераси 7 июнь куни Санкт-Петербургдаги Александринский театрида бўлиб ўтди. Илгари "Лазги" балети Дубай ва Истанбулда намойиш этилган.
https://sputniknews.uz/20230911/biz-lazgi-rossiyaga-yana-qaytishiga-kelishib-oldik-38785404.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0b/38771905_619:219:2754:1820_1920x0_80_0_0_b10a9526cddaf8ddd9f1bd777449897a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миллий "лазги" балети тошкент “лазги. қалб ва муҳаббат рақси” балет спектакли алишер навоий номидаги давлат академик катта театри
миллий "лазги" балети тошкент “лазги. қалб ва муҳаббат рақси” балет спектакли алишер навоий номидаги давлат академик катта театри
Миллий "Лазги" балети Тошкентга қайтади — спектакль санаси ва манзил
15:10 22.09.2023 (янгиланди: 16:08 22.09.2023) Ноябрь ойида “Лазги. Қалб ва муҳаббат рақси” балет спектакли сайёр сафарларидан сўнг Ўзбекистонда намойиш этилади.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Тошкентда “Лазги. Қалб ва муҳаббат рақси” балет спектакли намойиш этилади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
хабар берди. Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри саҳнасида 4–5 ноябрь кунлари “Лазги. Қалб ва муҳаббат рақси” балет спектакли тақдим этилади.
“Бу саҳна асарининг фавқуллода ажойиб муваффақият билан ўтган сайёр сафарларидан сўнг Ўзбекистондаги илк намойишлари бўлади”, — дейилади хабарда.
“Лазги. Қалб ва муҳаббат рақси” балети россиялик томошабинларга Александринский театри (Санкт-Петербург) ва Катта театрнинг Тарихий саҳнаси (Москва)да намойиш
этилган эди.Халқ донишмандлигининг тимсоли бўлган, кўплаб сир-асрор ва афсоналарга чулғанган Хоразм рақси тарихи уч минг йиллик тарихга эга. Фусункор қувват, оташин ҳаракатлар, мураккаб рақс безагига асосланган ноёб услуб – буларнинг барчаси лазгини мисли йўқ маданий ҳодисага айлантиради.
2019 йилда ЮНEСКО томонидан Инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилган “Хоразм лазги” рақси бугун янгича талқинга эга бўлди.
Муаллифлар илғор саҳна технологияларини Хоразм рақсининг ўзига хослиги билан уйғунлаштирган ҳолда яхлит композиция яратишга қарор қилишди.
Мазкур асар Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилган. Театр дурдонасини яратиш устида ишлаш учун халқаро профессионаллар жамоаси таклиф қилинди. Рассомларнинг либослари устида таниқли рус дизайнери Фрол Буримский ишлаган.
Спектакль премьераси ўтган йилнинг сентябрь ойида Тошкентдаги А.Навоий номидаги опера ва балет Катта театр саҳнасида бўлиб ўтди. Спектаклнинг Россиядаги премьераси 7 июнь куни Санкт-Петербургдаги Александринский театрида бўлиб ўтди. Илгари "Лазги" балети Дубай ва Истанбулда намойиш этилган.