Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Донецк йўналишида Украина ҚКнинг 7 та ҳужуми қайтарилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРоссия аскари махсус ҳарбий операция зонасида
Россия аскари махсус ҳарбий операция зонасида - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2023
Oбуна бўлиш
Россия қўшинларининг жанубий гуруҳи Донецк йўналишидаги еттита ҳужумни қайтарди.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Россия қўшинларининг жанубий гуруҳи Донецк йўналишидаги еттита ҳужумни қайтарди, натижада Киев 210 нафаргача ҳарбий хизматчисини йўқотди. Бу ҳақда “Юг” гуруҳи матбуот маркази раҳбари Георгий Минесашвили РИА Новостига хабар берди.
Донецк йўналиши бўйича жанубий кучлар гуруҳи бўлинмаларининг самарали ҳаракатлари Украина қуролли кучларининг Соледаро-Артёмовск, Авдеевка ва Александро-Калиновск йўналишларида бўлган 7 та ҳужумини қайтарди. Душман 210 нафаргача ҳарбий хизматчини йўқотди, - деди Минесашвили.
Унинг сўзларига кўра, гуруҳ авиацияси Авдеевкадаги Украина ҳарбий бўлинмалари нишонларига ракета ва бомбали ҳужумлар уюштирган. Вақтинчалик жойлаштириш пункти, захира қўмондонлик пункти ва алоқа маркази вайрон қилинган. Минесашвилининг қўшимча қилишича, Россия ҳарбийлари Спорное, Веселое ва Новгородское аҳоли пунктлари ҳудудларида ҳам душман аскарларини мағлуб этган.
“Гуруҳ артиллерияси Америкада ишлаб чиқарилган иккита М777 қуроли, иккита Д-30 гаубицаси, битта танк, иккита 120 калибрли ва битта 82 калибрли миномёт, еттита автомобилни йўқ қилди, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш маркази ва АГС граната отиш позициясига зарба берди”, — хулоса қилди матбуот маркази раҳбари.
УҚК тўрт ойдан бери Жанубий Донецк, Артёмовск ва Запорожье йўналишларида НАТО томонидан ўқитилган ва Ғарб ҳарбий техникаси билан қуролланган бригадалар билан ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳеч қайси йўналишда муваффақиятга эришгани йўқ. Владимир Путин айтганидек, Украина армиясининг қарши ҳужуми шунчаки тўхтаб қолгани йўқ, у буткул муваффақиятсизликка учради.
Янгиликлар лентаси
0