Чирчиқда ҳайдовчисиз такси синовдан ўтказилиши мумкин

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишБеспилотные автомобили "Яндекса"
Беспилотные автомобили Яндекса  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2023
Oбуна бўлиш
“Яндекс” 2018 йил ёзида Қозоннинг Иннополис шаҳрида биринчи ҳайдовчисиз такси синовларини бошлаган эди.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ҳайдовчисиз такси синовдан ўтказилиши мумкин. Бу таклифни Татаристон бош вазири ўринбосари Роман Шайхутдинов шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов билан учрашувда билдирди.
Ҳидоятов бошчилигидаги делегация Қозонда Татаристон бош вазири ўринбосари Роман Шайхутдинов билан учрашди.
Учрашувда ҳамкорликда ривожлантириш муҳокама қилинди. Шайхутдинов Чирчиқ шаҳрида ҳайдовчисиз ҳаракатланувчи транспорт воситасини синовдан ўтказиш ва бу йўналишда тадқиқотлар ўтказиш учун норматив ҳужжат ишлаб чиқиш таклифини билдирди.
Бундан ташқари, у Чирчиқда намунавий тарзида олий, мактабгача ва мактаб таълим тизимида рақамли дарсликларни жорий этишни таклиф қилди.
Ҳидоятов эса икки мамлакат компанияларининг қўшма стартап лойиҳаларини Чирчиқда амалга оширишни таклиф этди.
Учрашувда томонлар IT соҳасини ҳамкорликда ривожлантириш ҳамда шаҳарда IT резидентларини сонини кўпайтириш ва ўзаро масофавий хизматларини йўлга қўйишга келишиб олинди.
Қайд этиш жоизки, “Яндекс” 2018 йил ёзида Қозоннинг Иннополис шаҳрида биринчи ҳайдовчисиз такси синовларини бошлаган эди. Шу пайтгача Иннополисдаги йўловчилар роботаксида 60 мингдан зиёд сафар қилишди. “Яндекс” июнь ойида синов тариқасида Москвада ҳам ҳайдовчисиз такси хизматини ишга туширди.
Янгиликлар лентаси
0