“Яндекс” Москвада ҳайдовчисиз такси хизматини ишга туширди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтиш"Яндекс"нинг ҳайдовчисиз автомобили, архив сурат"
Яндекснинг ҳайдовчисиз автомобили, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2023
Oбуна бўлиш
Москванинг Ясеново тумани аҳолиси ҳайдовчисиз такси хизматидан фойдаланишни бошлади.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. “Яндекс” синов тариқасида Москванинг Ясеново туманида ҳайдовчисиз такси хизматини ишга туширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Яндекс” Москвада роботакси очди – автомобиллар буюртмасини сунъий интеллект бошқарадиган хизмат. Роботакси синов тариқасида Ясеново туманида ҳар куни эрталаб соат 7 дан тунги соат 1 гача ишлайди. “Яндекс Go” иловасида сафарга буюртма бериш мумкин”, - дейилган хабарда.
Синовда биринчи бўлиб лойиҳа сайтида ариза берган фойдаланувчилар қатнашишади. Кейин бошқалар ҳам бу хизматдан фойдаланиши мумкин бўлади. Роботакси ҳозир фақат бир нафар йўловчини олади. 18 ёшдан катталар машинага буюртма беришлари мумкин. Ҳар қандай сафар 100 рубль бўлади.
Шу билан бирга қонунга мувофиқ машинада сафар хавфсизлигини кузатиб борувчи синовчи ҳайдовчи бўлади.
“Яндекс” 2018 йил ёзида Қозоннинг Иннополис шаҳрида биринчи ҳайдовчисиз такси синовларини бошлаган эди. Шу пайтгача Иннополисдаги йўловчилар роботаксида 60 мингдан зиёд сафар қилишди.
Янгиликлар лентаси
0