Европа Тўртинчи Рейхга айлантирилмоқда
22:41 13.09.2023 (янгиланди: 11:57 22.09.2023)
© AFP 2023 / JONATHAN NACKSTRANDРабочий на заводе Saab Gripen строит реактивный истребитель.
© AFP 2023 / JONATHAN NACKSTRAND
Oбуна бўлиш
Бугунги Европа тобора Гитлер германиясига ўхшаб бормоқда. Бир томондан қашшоқлашиб бораётган иқтисод, иккинчи томондан қурол-яроғ саноатига тобора кўпроқ сармоя киритаётган Англия ва АҚШ. "Жаннатмакон боғ" Тўртинчи рейхга айланмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Европа қуролланмоқда. “Жаннат боғи”да снарядлар ишлаб чиқариш учун конвейерлар ишга туширилмоқда, ҳарбий заводларнинг янги бинолари қурилмоқда. Тинч корхоналар уруш йўналишига ўтмоқда. Еврокомиссия гейлар ҳуқуқлари учун курашишни унутиб, Европа Иттифоқида ишлаб чиқарилган қуроллар ҳажмини келишилган ҳолда ошириш мавзусида кенг кўламли буйруқ чиқарди.
Бу жараён хориждан ҳам диққат билан кузатилмоқда. “The New York Times” нашрининг таъкидлашича, Европа ҳукуматлари ўзларининг ҳарбий-саноат мажмуасини молиялаштириш учун “кучли саъй-ҳаракатлар” қилганлар. Бироқ, Европа мудофаа саноатида ҳали ҳам кўплаб муаммолар мавжуд: уларни “Украина” номли полигон кўрсатиб берди.
“Украина аскарлари битта ишлаб чиқарувчининг 155-мм снарядлари баъзан бошқа бир ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган гаубицаларга тўғри келмаслиги муаммосига дуч келишмоқда”, — дейди америкалик журналистлар Европа мудофаачиларини қоралаб. “Ўқ-дорилар ва эҳтиёт қисмларни кўпинча бир-бири билан алмаштириб бўлмайди, бу тез-тез бузилишларга олиб келади ва таъмирлашни мураккаблаштиради”.
Репортажда Швециянинг Saab заводидан олинган фотосуратлар тасвирланган. У автомобиллари билан Россияда яхши танилган. Аммо шуни унутмаслик керакки, Saab деярли юз йил давомида Европа ҳарбий-саноат комплексининг етакчиларидан бири бўлиб келган.
1930 йилларда шведлар немис самолётларини ишлаб чиқарувчиларни ўзларига ўтказиб олган: Германияда самолёт ишлаб чиқариш Версаль шартномаси билан тақиқланган эди.
Урушдан кейин концерн ўз самолётлари ва қуролларини экспорт учун муваффақиятли сотди. Сўнгги бир ярим йил давомида у УҚК ни танкга қарши бошқариладиган ракеталар билан таъминлаб келмоқда. Бугунги кунда Швеция НАТО остонасига бир оёғини қўйган бўлса, америкаликлар фикрига кўра, Швеция концернини Европа қуролланиш пойгасида етакчилардан бирига айлантириш вақти келди.
Муаммо шундаки, Европа ҳарбий-саноат мажмуаси ўз ичида чуқур рақобатбардошдир. Ишлаб чиқарувчилар экспорт учун қурол ишлаб чиқаради, маълум хорижий мижозларга мослашади. Агар улар ўз маҳсулотларининг хусусиятларини ўзгартирсалар, мижозларни йўқотадилар.
Европа Иттифоқи миллий ҳукуматлари ўзларининг мудофаа саноати устидан суверенитетга ёпишиб олишлари ҳам бир хилликка ёрдам бермайди. Бу ишлаб чиқаришнинг энг қаймоқли қисми, улар уни хорижий эгаларига бермасликка ҳаракат қилмоқдалар.
Ишлаб чиқарилган қуроллар ассортиментида тўлиқ номувофиқлик мавжудлиги ажабланарли эмас. Европа ҳарбий-саноат мажмуаси маҳсулотларининг атиги 18 фоизи қурол ва ўқ-дорилар бўйича НАТОнинг эълон қилинган стандартларига мос келади. Америкаликлар Европада бугунги кунда 27 турдаги гаубицалар, 20 турдаги қирувчи самолётлар, 26 турдаги мина ташувчи ва фрегатлар ишлаб чиқарилаётганидан норози. Ахир бу шармандалик! “Европа ўз мудофаасини бирлаштириши керак”, — деб океан ортидан ёзади “The New York Times” нашри.
Худди шундай фикр Лондонда ҳам бор. Европа учун тинч “дам олиш” тугади, у ўн йиллик урушга дуч келмоқда: “Украинадаги уруш қандай тугашидан қатъи назар, <...> ярадор, қасоскор Россияда Владимир Путин ёки унга ўхшашлар ҳокимиятда бор экан, улар таҳдид бўлиб қолаверадилар”.
Энг ақлли газета “The Guardian” таниқли миллатчи Рудольф Гесс сўзларидан иқтибос келтирди. “Қуролми ёки сариёғми?” – журналист Пол Тейлор бу машҳур гапни асл нусхасига тўлиқ мос равишда бироз ўзгартириб изоҳлайди: албатта, қурол! Шикоят қилманг, европаликлар, қуролланиш пойгаси сизни мактаблар ва касалхоналарсиз қолдиради, агар Кремль ёвузлари ҳужум қилса, сиз умуман мактабсиз ва касалхонасиз қоласиз.
Аммо буларнинг барчаси учун қаердан пул олиш мумкин? Ҳозирда Saab ишчисининг ўртача йиллик маоши тахминан 53 минг еврони ташкил қилади. Бунга ижтимоий ёрдам тўплами, малака ошириш ва суғуртани қўшинг. Бундан ташқари, агар илгари европалик ишлаб чиқарувчилар қурол сотишдан муваффақиятли даромад олишган бўлса, энди улардан қуролларни сотмаслик ва Россия билан ҳарбий можарони кутган ҳолда сақлаш сўралмоқда. “Варварларни кутиб”, дегандек. Хўш, агар варварлар келмасачи?
Кейин маълум бўладики, охир-оқибат Европа иқтисодиётини коронавирус локдаунлари ва Россияга қарши санкциялар билан бошланган иқироздан кейин қуролланиш пойгаси тугатади. Вашингтон ва Лондон айнан шу нарсага интилаётганга ўхшайди.
Аммо қашшоқлашган европаликларнинг Россия билан урушишдан бошқа ҳеч нарсаси қолмайди. 1930 йилларда Германияни Совет Иттифоқига қарши қўйиш учун Лондон ва Вашингтон айнан шундай йўл тутган эди.
Бир томондан, ҳарбий-саноат мажмуасига ҳомийлик қилганлар ва маҳаллий мудофаа саноатига сармоя киритганлар. Гитлерга кимларгина сармоя киритмаган — Генри Форд ва Прескотт Буш (АҚШнинг бўлажак президентининг бобоси), Морганлар ва Рокфеллерлар. Бошқа томондан, улар шу Германия аҳолисини очликда ушлаб туришди – фақат бутунлай қашшоқ одамларгагина яшаш майдонини шарққа кенгайтириш ҳақида бемаъни фикрларни ўтказиш мумкин эди. Сариёғ йўқ – майли, бюргер ҳеч бўлмаганда болаларига етарли нон билан маргарин топиш учун фронтга кетади.
Ҳозирги англо-саксларнинг режаси ҳам худди шундай кўринади. Лондонлик Пол Тейлорнинг фикрича, Европа Иттифоқида ҳарбий харажатларга солиқ жорий этиш мақсадга мувофиқ эмас, ундан кўра Европа Иттифоқи мудофаа саноати учун қўшма мақсадли кредит олгани маъқул. Қаердан олгани маъқул? Айтишга ҳожат йўқ, албатта Лондон ва Вашингтондан-да.
Қарзнинг шарти сафларни ёпиш ва барча Европа давлатларининг мудофаа комплексларини тўлиқ бирлаштириш ва буларнинг ҳаммаси англо-саксларнинг қаттиқ назорати остида амалга оширилиши керак, албатта.
Уларнинг асосий ғояси – Европани бутун бир улкан мудофаа заводига айлантириш, у ерда бюргерлар снарядларни парчинлайдилар. Ишдан кейин эса ўқ отиш полигонларида машқ қиладилар ва Россиядан нафратланиш учун алоҳида беш дақиқа вақт сарфлайдилар.
Ягона армия, ягона ҳарбий-саноат мажмуаси, мамлакатимизга нисбатан қўрқув ва нафратга асосланган ягона мафкура, шарққа ҳужумга кенг кўламли тайёргарлик кўрмоқ. Айтишади-ку, Гитлер режими билан орасида ўнта фарқни топ. “Жаннатмакон боғ” эди – Тўртинчи Рейх бўлади.