https://sputniknews.uz/20230908/shamol-borivoy-toshxon-ozbeklar-nega-farzandlariga-noodatiy-ism-qoygan-38633728.html
Бўрон, Бўрихол, Ўғилча: ўзбеклар нега фарзандларига ноодатий исм қўйган
Бўрон, Бўрихол, Ўғилча: ўзбеклар нега фарзандларига ноодатий исм қўйган
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек халқи минг йиллар давомида болага исм қўйишда муайян урф-одатларга амал қилиб келган. Тараққиёт ва урбанизация оқибатида анъаналар унутилиб бораётганига қарамасдан, исм қўйишга мотив бўлган баъзи одатлар ўзбек менталитетига чуқур сингиб кетган. Тилимиздаги Улбўлсин, Улдона, Улжон, Ўғилой, Ўғилча, Қизлархон каби исмларда ота-онанинг ўғил тилаш истаги яққол юзага чиқади. Я
2023-09-08T17:04+0500
2023-09-08T17:04+0500
2023-09-08T17:04+0500
ўзбекнинг ўз сўзлари
жамият
ўзбекистон
ўзбек тили
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1e/35502167_0:1052:2048:2204_1920x0_80_0_0_1634df1f4cafc8d8494df4fa87ce84bb.jpg
Ўзбек халқи минг йиллар давомида болага исм қўйишда муайян урф-одатларга амал қилиб келган. Тараққиёт ва урбанизация оқибатида анъаналар унутилиб бораётганига қарамасдан, исм қўйишга мотив бўлган баъзи одатлар ўзбек менталитетига чуқур сингиб кетган. Халқимизда “Ўнта бўлса ўрни бошқа, қирқта бўлса – қилиғи” мақоли бор. Бу мақолдан “ўғилми-қизми, бори яхши” деган мазмун англашилади. Азалдан қиз фарзандга алоҳида меҳр кўрсатилади ва шу боис “Қизли уй – бўстон, Қизсиз уй – зимистон” тарзидаги мақоллар яратилган. Ўғилга эса насл давомчиси сифатида қаралади ва шунинг учун бўлса керак, “Қийшиқ бўлса ҳам, йўл яхши, Ёмон бўлса ҳам – ўғил” сингари мақоллар ижод қилинган. Тилимиздаги Улбўлсин, Улдона, Улжон, Ўғилой, Ўғилча, Қизлархон каби исмларда ота-онанинг ўғил тилаш истаги яққол юзага чиқади. Яъни оилада кетма-кет қиз туғилаверса, “бу қиздан кейингиси ўғил бўлсин” деган ниятда бу исмлар қўйилади. Эркин Воҳидовнинг қуйидаги шеърида қиз болага Ўғилой ва шунга ўхшаш исмлар нега қўйилиши маълум бўлади:Ўғил бўлса – юрт кўкси баланд,Ўғил тутар кетмон-у ўқ-ёй...Ўғил бола орзуси биланҚизлар номи бўлди Ўғилой.(“Отдошларимга” шеъридан)Шунингдек, оилада кетма-кет қиз туғилса, “қизлар етарли бўлди, кифоя қилади, эндигилари ўғил бўлсин” деган ниятда Кифоя, Кифоят деб исм берилган ва ҳозир ҳам бу одат мавжуд. Ўзбекнинг бундай тутуми, отанинг битта бўлса ҳам ўғиллик бўлиш илинжини Эркин Воҳидов бир миллатдош, бир ота ўлароқ қуйидагича тушунтирган:Чақалоқни йўргакка тугиб,“Яна ҳолва”, деганда доя,Ота, энди ўғил керак, дебҚизига ном қўйди: Кифоя. (“Отдошларимга” шеъридан)Халқ ҳаётида тотемистик қарашлар ўз изини қолдирган. Бугун қисман бор, қисман унутилган аксар урфлармизнинг юзага келишига муайян тотемлар таъсир қилган. Асли тотем атамаси “Шимолий Америка индейсларининг ожибве қабиласи тилидаги “ототем” сўзидан олинган бўлиб, “унинг уруғи” маъносини билдиради. Тотем ҳайвонлар ов қилинмаган, ўлдирилмаган, гўшти ейилмаган, улар гўё кишиларнинг кудратли химоячиси ҳисобланган. Қабила, уруғ ҳар бир аъзосининг ҳаёти ва фаровонлиги тотемга боғлиқ деб қаралган. Улар ўз тотемини кариндоши, акаси, отаси, дўсти деб ҳисоблаган. Ҳар бир кабила, уруғ ўз тотемининг номи билан аталган”. (“Ўзбекистон миллий энциклопедияси”дан) Шу жиҳатдан тарихий асарларда лочин номли туркий қабиланинг оти ҳам лочин қушидан олинганлиги ҳақидаги қайдни маъқуллаш мумкин. Ёки қадимдан ҳиндларда сигир, славянларда айиқ тотем даражасига кўтарилган. Туркий халқларда от, бўри тотем ҳисобланган.Мана шундай қарашларнинг излари айрим ўзбек исмларида ҳам кузатилади. Эрнст Бегматовнинг “Ўзбек исмлари изоҳи”даги маълумотга кўра, чақалоқ туғилиши билан уни соғлом бўлсин деб бўрининг териси ёки жағи устидан ўтказиб олинган ва Бўрибой, Бўритош, Бўрихол, Бўринисо каби исмлар қўйилган. Тотемистик қарашлар таъсирида тиши билан туғилган болаларга ҳам шу исмлар қўйиб келинган.Ўзбек халқида бирон-бир табиат ҳодиса рўй бераётган вақтда туғилган болаларга ҳам алоҳида исм қўйиш тутуми бўлган. Масалан, агар бола шамол ёки бўрон бўлаётганда туғилса, унга Шамолбой, Бўрон, Бўронали, Бўронберди, Бўрончи, Бўронгул исмлари қўйилган. Довул бўлаётганда туғилган бола Довулбой исми берилган.Маълумки, қуёш чарақлаб турган пайтда ёмғир ёғса, “бўри болалаяпти” деб тушунилган. Ота-боболаримизнинг эса шундай об-ҳаволи кунда туғилган болага Бўрибой, Бўрихон каби исмларни бериш одати бўлган. Саид Аҳмад ўзининг “Қоракўз Мажнун” ҳикоясида халқимизнинг ана шу одатини эсга олган:Ёзувчилар жуда сезгир халқ бўладилар. Улар халқнинг турмушини ва бу турмушнинг тилдаги ифодаларини фавқулодда зийраклик билан илғаб оладилар. Шу маънода Саид Аҳмад домла ҳар бир ҳудуднинг исм қўйиш маданиятини яхши ўрганган, билганларини асарлари қатига қистириб кетган. Масалан, қуйидаги бадиий парчани ўқиб, тошкентлик ва бухороликларнинг исм қўйиш одатларини билиб оламиз, Сангча, Ойти, Тошхон, Ойтўта сингари исмларнинг қўйилиш мотивларидан хабардор бўламиз:– Бу ерда аёлларнинг исми қизиқ экан, – деди Жалол полвон ҳайрон бўлиб. – Сангча, Ойти... бу нима дегани?Қўлтиқтаёқда судралиб келаётган бемор тушунтира бошлади:– Сизнинг Тошкентингизга Тошхон, Тошбиби деган аёллар борми? Бале, бизнинг Бухор тилига Сангча дегани – Тошкент тилига Тошча дегани. Оналари “бошинг тошдан бўлсин, дўхтарим” деб шунақа исм қўядилар. Ойти дегани асли Ойтўта дегани. Бу Ойхола деган маъно беради, ўрисларнинг “тёта” деган сўзи ҳам шундан олинган бўлиши керак. Сизлар эркакларни “мулла ака” дейсизлар, биз “акамулло” деймиз, “опамулло” деймиз. (“Азроил ўтган йўлларда” асаридан)Бугунги замонавий тиббиёт анча-мунча касалликларнинг келиб чиқиш сабабини аниқлаб, асоратсиз даволашнинг уддасидан чиқмоқда. Илғор давлатларнинг илғор шифокорлари наслий касалликларнинг ҳам шифосини топмоқда. Инсон ўзининг илми, тадбири билан ҳаётини гуллатмоқда. Бундан бир-икки аср олдин эса чечак, қизамиқ каби касалликларга шифо топмай бахшию азайимхонларга ҳам югургани бор гап. Халқ ҳаётини ич-ичидан билган, ўзи ҳам шу аччиқ ҳаётнинг қозонида қайнаган адибимиз Абдулла Қаҳҳорнинг “Бемор” ҳикоясидаги хотини дардига дармон истаб югурган қаҳрамон тимсолида касаллик қаршисида чорасиз қолган, “осмон узоқ, ер қаттиқ”лик қилган Сотиболдилар намоён бўлади.Айрим оилаларда туғилган гўдаклар яшаб кетмай, вафот этаверган. Болаларнинг ўлими циклик кўриниш олган. Бундан куйган ота-оналар ёши катталарнинг маслаҳати билан ёки ўша давр одатига кўра навбатдаги боласига Ўринбой, Ўринтой, Ўриной, Ўринбу, Ўринбиби исмларидан бирини қўйган. “Бу бола вафот этиб кетганларининг ўрнига берилди” деган ниятда мазкур исмлар қўйилган. Ана шундай тутумлар кейинчалик зикр этилган исмларнинг қўйилиш мотивига айланган.Бугун биргина эмлаш билан даф бўладиган касалликлар туфайли фарзандларини тупроққа қўяверган оилалар исм орқали боласи жонини сақлаб қолишга интилган, бундай ҳолларда исмлар ягона нажот бўлиб кўринган. Ўринбой, Ўринтой, Ўриной, Ўринбу, Ўринбибикаби исмлар шундай илинж маҳсули сифатида юзага келган. Мазкур исмлар ичидан Ўринбой ва Ўриной исмлари бугун ҳам кўп, бироқЎринтой, Ўринбу, Ўринбиби исмини қўйиш жуда сийрак учрайди.Болалар ўлими циклик кўриниш олган ҳолларда Турсун, Турдивой, Турдиали, Тўхтасин, Тўхтавой, Турсуной, Тўхтахон, Умриниса каби исмлар ҳам қўйилган. Диққат қилинса, ушбу исмларнинг замирида “бу дунёда турсин, яшаб кетсин, вафот этиши тўхтасин” деган мазмун бор. Гўдаклар ўлимининг сабаблари аниқ бўлмаган даврларда бошга келган ҳар нени Оллоҳдан деб билган мўминлар бундай исмларни қўйиш билан Яратгандан боласининг яшаб кетишини ўтинган, шунга умид қилган. Халқ ҳаётини яхши билан Тоғай Мурод “Момо Ер қўшиғи” асарида, ҳақиқатан, мазкур исмларнинг мотивлари халқ турмуш тарзига чуқур сингиб кетганлигини кўрсатиб ўтган:Сержант Орзиқулов икки йилда фарзанд кўрди. Буниси-да қиз бўлди. Қиз бўлса-да умри билан бўлсин эди, буниси-да кетди. Тўртинчиси ўғил бўлди. Хумор момо невараси учун исм ўйлади. Ақлларга маслаҳат солди. Оқ-қорани таниганларга китоб кўрдирди. Олис ўйладилар. Ўйламай бўладими, кетма-кет учта фарзанд кетди! Охир-оқибат, “ҳаёт соҳиби бўлсин”, “ҳаётда турсин” дея Турсун деб исм қўйдилар. Ота-она орзуси бажо бўлди. Турсун ҳаётда турди.Эркин Воҳидовнинг “Отдошларимга” шеъридан олинган қуйидаги парчада эса Тўхтасин исмининг қўйилиш мотиви бадиий акс топган:Она фарзанд кўриб тўртовлон,Қаро ерга берса тўрттасин.Туғилганда бешинчи ўғлонУмид билан деган “Тўхтасин”.Демак, исм қўйиш халқ турмуши, шу турмушда амал қилиб келаётган одатлар, кўп йиллик этник тутумлар билан боғлиқ жараён ва бу жараёнда иштирокчилар ўзига катта масъулият олаётганлигини сезганлар. Шу важдан энг мақбул исмни танлашга ҳаракат қилганлар, хуллас, ҳар томонини ўйлаб иш кўрганлар. Бироқ ҳозирга келиб кўплаб қадимий ўзбек исмларининг маъноси бугунги замон кишиларига тушунарсиз ва кўпда ғалат исм сифатида эриш туюладиган бўлиб қолган. Бу одамларнинг дунёқараши, эстетик завқи ўзгаргани, қолаверса, шундай исмларнинг қўйилиш мотивлари унутилгани билан боғлиқ. Исмларнинг мотивлари эса халқ турмушидан бегона бўлмайди.Ўтган галги мақоламизда ўзбек исмлари борасида сўз юритилган эди.“Ўзбекнинг ўз сўзлари” рукнимиз орқали ҳар ҳафтада ўзбек тилига оид жуда қизиқ маълумотларни билиб оласиз ва сўз бойлигингизни оширасиз.Аввалги материаллар:Шашлик ё кабоб: қайси бири ўзбекчалигини биласизми?Алмисоқдан қолган, гўрига ўт қаламоқ: иборалар тарихини биласизми?Энг кўп хато ёзиладиган сўзлар — рўйхатБу қизиқ: ўзбек миллий болалар ўйинларини биласизми?“Хумпар, хўтик, қулун”: уй ҳайвонлари ўзбекча қандай тўғри аталади.Ёввойи ҳайвонлар ўзбекча қандай аталишини биласизми?Паррандалар ўзбекча қандай тўғри аталадиҚўл учида, бир пул: ўзбекча ибораларга оид қизиқарли тест, Билимингизни синаб кўрингЯкшанба куни тест ўтказамиз, билимингизни синаб кўришингиз мумкин! Telegram-каналимизга обуна бўлиб, кузатиб боринг.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Ёрқинжон Одилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34607116_91:0:561:470_100x100_80_0_0_a0b8fac45f45356729de0d50f3a274a7.jpg
Ёрқинжон Одилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34607116_91:0:561:470_100x100_80_0_0_a0b8fac45f45356729de0d50f3a274a7.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1e/35502167_0:860:2048:2396_1920x0_80_0_0_f9788c8fc7f256dfebd742ad50badb4b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Ёрқинжон Одилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34607116_91:0:561:470_100x100_80_0_0_a0b8fac45f45356729de0d50f3a274a7.jpg
ўзбек исмлари урф-одат ўзбек тили
ўзбек исмлари урф-одат ўзбек тили
Ўзбек халқи минг йиллар давомида болага исм қўйишда муайян урф-одатларга амал қилиб келган. Тараққиёт ва урбанизация оқибатида анъаналар унутилиб бораётганига қарамасдан, исм қўйишга мотив бўлган баъзи одатлар ўзбек менталитетига чуқур сингиб кетган.
Халқимизда “Ўнта бўлса ўрни бошқа, қирқта бўлса – қилиғи” мақоли бор. Бу мақолдан “ўғилми-қизми, бори яхши” деган мазмун англашилади. Азалдан қиз фарзандга алоҳида меҳр кўрсатилади ва шу боис “Қизли уй – бўстон, Қизсиз уй – зимистон” тарзидаги мақоллар яратилган.
Ўғилга эса насл давомчиси сифатида қаралади ва шунинг учун бўлса керак, “Қийшиқ бўлса ҳам, йўл яхши, Ёмон бўлса ҳам – ўғил” сингари мақоллар ижод қилинган. Тилимиздаги Улбўлсин, Улдона, Улжон, Ўғилой, Ўғилча, Қизлархон каби исмларда ота-онанинг ўғил тилаш истаги яққол юзага чиқади. Яъни оилада кетма-кет қиз туғилаверса, “бу қиздан кейингиси ўғил бўлсин” деган ниятда бу исмлар қўйилади. Эркин Воҳидовнинг қуйидаги шеърида қиз болага Ўғилой ва шунга ўхшаш исмлар нега қўйилиши маълум бўлади:
Ўғил бўлса – юрт кўкси баланд,
Ўғил тутар кетмон-у ўқ-ёй...
Қизлар номи бўлди Ўғилой.(“Отдошларимга” шеъридан)
Шунингдек, оилада кетма-кет қиз туғилса, “қизлар етарли бўлди, кифоя қилади, эндигилари ўғил бўлсин” деган ниятда Кифоя, Кифоят деб исм берилган ва ҳозир ҳам бу одат мавжуд. Ўзбекнинг бундай тутуми, отанинг битта бўлса ҳам ўғиллик бўлиш илинжини Эркин Воҳидов бир миллатдош, бир ота ўлароқ қуйидагича тушунтирган:
Чақалоқни йўргакка тугиб,
“Яна ҳолва”, деганда доя,
Ота, энди ўғил керак, деб
Қизига ном қўйди: Кифоя. (“Отдошларимга” шеъридан)
Халқ ҳаётида тотемистик қарашлар ўз изини қолдирган. Бугун қисман бор, қисман унутилган аксар урфлармизнинг юзага келишига муайян тотемлар таъсир қилган. Асли
тотем атамаси “Шимолий Америка индейсларининг ожибве қабиласи тилидаги “ототем” сўзидан олинган бўлиб, “унинг уруғи” маъносини билдиради. Тотем
ҳайвонлар ов қилинмаган, ўлдирилмаган, гўшти ейилмаган, улар гўё кишиларнинг кудратли химоячиси ҳисобланган. Қабила,
уруғ ҳар бир аъзосининг ҳаёти ва фаровонлиги тотемга боғлиқ деб қаралган. Улар ўз тотемини кариндоши, акаси, отаси, дўсти деб ҳисоблаган. Ҳар бир кабила, уруғ ўз тотемининг номи билан аталган”. (“Ўзбекистон миллий энциклопедияси”дан) Шу жиҳатдан тарихий асарларда
лочин номли туркий қабиланинг оти ҳам лочин қушидан олинганлиги ҳақидаги қайдни маъқуллаш мумкин. Ёки қадимдан ҳиндларда сигир, славянларда айиқ тотем даражасига кўтарилган. Туркий халқларда от, бўри тотем ҳисобланган.
Мана шундай қарашларнинг излари айрим ўзбек исмларида ҳам кузатилади. Эрнст Бегматовнинг “Ўзбек исмлари изоҳи”даги маълумотга кўра, чақалоқ туғилиши билан уни соғлом бўлсин деб бўрининг териси ёки жағи устидан ўтказиб олинган ва Бўрибой, Бўритош, Бўрихол, Бўринисо каби исмлар қўйилган. Тотемистик қарашлар таъсирида тиши билан туғилган болаларга ҳам шу исмлар қўйиб келинган.
Ўзбек халқида бирон-бир табиат ҳодиса рўй бераётган вақтда туғилган болаларга ҳам алоҳида исм қўйиш тутуми бўлган. Масалан, агар бола шамол ёки бўрон бўлаётганда туғилса, унга Шамолбой, Бўрон, Бўронали, Бўронберди, Бўрончи, Бўронгул исмлари қўйилган. Довул бўлаётганда туғилган бола Довулбой исми берилган.
Маълумки, қуёш чарақлаб турган пайтда ёмғир ёғса, “бўри болалаяпти” деб тушунилган. Ота-боболаримизнинг эса шундай об-ҳаволи кунда туғилган болага Бўрибой, Бўрихон каби исмларни бериш одати бўлган. Саид Аҳмад ўзининг “Қоракўз Мажнун” ҳикоясида халқимизнинг ана шу одатини эсга олган:
Саодат ая шу боласига тўлғоқ тутаётганда офтоб чарақлаб турарди-ю, ёмғир шаррос қуяётган эди. Деразадан ҳовлига қараб турган доя хотин: “Бўри болалаяпти”, деганди. Шунинг учун ҳам ўғлига у Бўрихон деб исм қўйганди. Орадан эллик бир йил ўтиб, бу болани мен эмас, бўри туққан экан, деган хаёлга борди.
Ёзувчилар жуда сезгир халқ бўладилар. Улар халқнинг турмушини ва бу турмушнинг тилдаги ифодаларини фавқулодда зийраклик билан илғаб оладилар. Шу маънода Саид Аҳмад домла ҳар бир ҳудуднинг исм қўйиш маданиятини яхши ўрганган, билганларини асарлари қатига қистириб кетган. Масалан, қуйидаги бадиий парчани ўқиб, тошкентлик ва бухороликларнинг исм қўйиш одатларини билиб оламиз, Сангча, Ойти, Тошхон, Ойтўта сингари исмларнинг қўйилиш мотивларидан хабардор бўламиз:
– Бу ерда аёлларнинг исми қизиқ экан, – деди Жалол полвон ҳайрон бўлиб. – Сангча, Ойти... бу нима дегани?
Қўлтиқтаёқда судралиб келаётган бемор тушунтира бошлади:
– Сизнинг Тошкентингизга Тошхон, Тошбиби деган аёллар борми? Бале, бизнинг Бухор тилига Сангча дегани – Тошкент тилига Тошча дегани. Оналари “бошинг тошдан бўлсин, дўхтарим” деб шунақа исм қўядилар. Ойти дегани асли Ойтўта дегани. Бу Ойхола деган маъно беради, ўрисларнинг “тёта” деган сўзи ҳам шундан олинган бўлиши керак. Сизлар эркакларни “мулла ака” дейсизлар, биз “акамулло” деймиз, “опамулло” деймиз. (“Азроил ўтган йўлларда” асаридан)
Бугунги замонавий тиббиёт анча-мунча касалликларнинг келиб чиқиш сабабини аниқлаб, асоратсиз даволашнинг уддасидан чиқмоқда. Илғор давлатларнинг илғор шифокорлари наслий касалликларнинг ҳам шифосини топмоқда. Инсон ўзининг илми, тадбири билан ҳаётини гуллатмоқда. Бундан бир-икки аср олдин эса чечак, қизамиқ каби касалликларга шифо топмай бахшию азайимхонларга ҳам югургани бор гап. Халқ ҳаётини ич-ичидан билган, ўзи ҳам шу аччиқ ҳаётнинг қозонида қайнаган адибимиз Абдулла Қаҳҳорнинг “Бемор” ҳикоясидаги хотини дардига дармон истаб югурган қаҳрамон тимсолида касаллик қаршисида чорасиз қолган, “осмон узоқ, ер қаттиқ”лик қилган Сотиболдилар намоён бўлади.
Айрим оилаларда туғилган гўдаклар яшаб кетмай, вафот этаверган. Болаларнинг ўлими циклик кўриниш олган. Бундан куйган ота-оналар ёши катталарнинг маслаҳати билан ёки ўша давр одатига кўра навбатдаги боласига Ўринбой, Ўринтой, Ўриной, Ўринбу, Ўринбиби исмларидан бирини қўйган. “Бу бола вафот этиб кетганларининг ўрнига берилди” деган ниятда мазкур исмлар қўйилган. Ана шундай тутумлар кейинчалик зикр этилган исмларнинг қўйилиш мотивига айланган.
Бугун биргина эмлаш билан даф бўладиган касалликлар туфайли фарзандларини тупроққа қўяверган оилалар исм орқали боласи жонини сақлаб қолишга интилган, бундай ҳолларда исмлар ягона нажот бўлиб кўринган. Ўринбой, Ўринтой, Ўриной, Ўринбу, Ўринбибикаби исмлар шундай илинж маҳсули сифатида юзага келган. Мазкур исмлар ичидан Ўринбой ва Ўриной исмлари бугун ҳам кўп, бироқЎринтой, Ўринбу, Ўринбиби исмини қўйиш жуда сийрак учрайди.
Болалар ўлими циклик кўриниш олган ҳолларда Турсун, Турдивой, Турдиали, Тўхтасин, Тўхтавой, Турсуной, Тўхтахон, Умриниса каби исмлар ҳам қўйилган. Диққат қилинса, ушбу исмларнинг замирида “бу дунёда турсин, яшаб кетсин, вафот этиши тўхтасин” деган мазмун бор. Гўдаклар ўлимининг сабаблари аниқ бўлмаган даврларда бошга келган ҳар нени Оллоҳдан деб билган мўминлар бундай исмларни қўйиш билан Яратгандан боласининг яшаб кетишини ўтинган, шунга умид қилган. Халқ ҳаётини яхши билан Тоғай Мурод “Момо Ер қўшиғи” асарида, ҳақиқатан, мазкур исмларнинг мотивлари халқ турмуш тарзига чуқур сингиб кетганлигини кўрсатиб ўтган:
Сержант Орзиқулов икки йилда фарзанд кўрди. Буниси-да қиз бўлди. Қиз бўлса-да умри билан бўлсин эди, буниси-да кетди. Тўртинчиси ўғил бўлди. Хумор момо невараси учун исм ўйлади. Ақлларга маслаҳат солди. Оқ-қорани таниганларга китоб кўрдирди. Олис ўйладилар. Ўйламай бўладими, кетма-кет учта фарзанд кетди! Охир-оқибат, “ҳаёт соҳиби бўлсин”, “ҳаётда турсин” дея Турсун деб исм қўйдилар. Ота-она орзуси бажо бўлди. Турсун ҳаётда турди.
Эркин Воҳидовнинг “Отдошларимга” шеъридан олинган қуйидаги парчада эса Тўхтасин исмининг қўйилиш мотиви бадиий акс топган:
Она фарзанд кўриб тўртовлон,
Қаро ерга берса тўрттасин.
Умид билан деган “Тўхтасин”.
Демак, исм қўйиш халқ турмуши, шу турмушда амал қилиб келаётган одатлар, кўп йиллик этник тутумлар билан боғлиқ жараён ва бу жараёнда иштирокчилар ўзига катта масъулият олаётганлигини сезганлар. Шу важдан энг мақбул исмни танлашга ҳаракат қилганлар, хуллас, ҳар томонини ўйлаб иш кўрганлар. Бироқ ҳозирга келиб кўплаб қадимий ўзбек исмларининг маъноси бугунги замон кишиларига тушунарсиз ва кўпда ғалат исм сифатида эриш туюладиган бўлиб қолган. Бу одамларнинг дунёқараши, эстетик завқи ўзгаргани, қолаверса, шундай исмларнинг қўйилиш мотивлари унутилгани билан боғлиқ. Исмларнинг мотивлари эса халқ турмушидан бегона бўлмайди.
Ўтган галги мақоламизда ўзбек исмлари борасида
сўз юритилган эди.“Ўзбекнинг ўз сўзлари” рукнимиз орқали ҳар ҳафтада ўзбек тилига оид жуда қизиқ маълумотларни билиб оласиз ва сўз бойлигингизни оширасиз.