https://sputniknews.uz/20230503/ozbekning-oz-sozlari-uy-hayvonlari-bolalalari-34511832.html
“Хумпар, хўтик, қулун”: уй ҳайвонлари ўзбекча қандай тўғри аталади
“Хумпар, хўтик, қулун”: уй ҳайвонлари ўзбекча қандай тўғри аталади
Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбекнинг ўз сўзлари” рукнини ташкил этишдан кўзланган мақсад халқимиз тилида аста-секин унутилиб бораётган сўзларни таништириб боришдир
2023-05-03T19:37+0500
2023-05-03T19:37+0500
2023-05-17T16:08+0500
ўзбек тили
ўзбекистон
жамият
ўзбекнинг ўз сўзлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1b/33256446_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_c7a237846d95a9ddbf09fca9f165044c.jpg
Ўзбек тили – жуда қадим тарихга эга тил. Унинг пайдо бўлиш тарихи минг йилликлар билан ўлчанади. Қадимги “Ўрхун-Энасой битиктошлари”, “Девону луғотит турк” сингари ёзма ёдгорликлар қадимги туркий халқлар тилининг энг кўҳна ёдгорликларидир. Шу ва бошқа асарларда халқ турмушига оид нарса-буюмлар, урф-одатларнинг номлари сақланиб қолган. Бу сўзларнинг маълум бир қисми ҳозирги кунда халқ тилида қўлланиб келмоқда.“Ўзбекнинг ўз сўзлари” рукнини ташкил этишдан кўзланган мақсад халқимиз тилида аста-секин унутилиб бораётган сўзларни ва уларнинг маъноларини сайтимиз ихлосмандларига таништириб боришдир. Ушбу рукндан сиз ҳар ҳафта ўзбек тилига оид жуда қизиқ маълумотлар билиб оласиз ва сўз бойлигингизни оширасиз. Ўзбек тили бўйича билимларимиз бойиб боради.Sputnik филология фанлари доктори, профессор Ёрқинжон Одилов билан бирга уй ҳайвонларининг болалари номларини таҳлил қилди. Якшанба куни тест ўтказамиз, билимингизни синаб кўришингиз мумкин! Telegram-каналимизга обуна бўлиб, кузатиб боринг.ХумпарЎзбек халқи мушукнинг боласини хумпар деб атаган. Хумпар росмана мушукка айланса, мов бўлади. Баҳор келиб, кунлар исий бошлаганда мушуклар ғалати овозлар чиқара бошлайди. Буни эшитган одамлар: “Мушук мов бўлибди” дейиши шундан. Ҳозир кўпчилик хумпар сўзи “мушук боласи”нинг номи эканлигини билмайди. Ҳар бир халқда боласини турли жониворлар номи билан эркалаб чақириш бор. Масалан, ёши катта одамлар кичик ёшли ўғил болаларни эркалаб хумпар дейди. Бу сўз катта ёшли ўғил болаларга нисбатан ишлатилганда “қурғур”, “шайтон”, “шумтака” маъноларини билдиради. Хумпар сўзи қиз болаларга нисбатан қўлланмайди. Мушук бундай ҳайвоннинг эркак ёки урғочилигидан қатъи назар умумий номидир. Айрим ўзбек шеваларида пишак ҳам дейилади. БўталоқТуянинг янги туғилган боласининг номи. Ўзбекларда ёш болаларни эркалаб бўталоғим дейиш одати бор: Бўталоғим, энди ётиб ухла, кеч бўлди. Бўталоқ бироз катта бўлгач, бўта дейилади. Бўта сўзи ҳам “туянинг боласи” маъносини билдиради. Бундан ташқари, катта кишилар ўғил болаларни бўтам деб эркалаб, суйиб қўядилар. Бўтам сўзи кексалар нутқида катта ёшли йигитларга нисбатан ҳам қўлланади ва бу пайтда “ўзига яқин олиш” маъносини билдиради. Масалан: Бўтам, отангизнинг исми нима эди? Бўтам, асли қаерлик бўласиз? Туядан асосан катта чўллар ва саҳроларда фойдаланилгани учун бўлса керак, араб тилида туянинг 500 дан ортиқ номи бор экан. ҚулунОт – инсоннинг энг яқин дўсти. Бу жониворга меҳр қўймаган йигит кам топилади. Азалдан ўзбеклар уйида от боққан, боласига тойчоқ совға қилган. Отнинг бир ёшгача бўлган боласи қулун дейилади. Ўзбеклар ёш болаларни қулуним деб эркалаши шундан. Қулун бироз катта бўлгач, тойчоқ бўлади. Кўпинча ота-оналар боласига меҳри товланиб кетганда ёки боласининг бирор жойга тезроқ бориб келиши лозим бўлганда ўғилларини тойчоғим деб эркалайдилар. Масалан: Бора қол, тойчоғим. Кела қол тойчоғим, овқатинг совиб қолди. Бундай дейилишига отнинг чопқир эканлиги сабаб бўлган. Шукур Жабборнинг ёзишича, тойчоқ икки ёшига тўлгунча “той”, уч ёшлиси “ғўнон”, тўтр ёшлиси “дўнон”, кейин “пишти” деб аталиб бораверади. Отнинг эркаги – “айғир”, урғочиси – “байтал”, туғгани ва бўғози – “бия” дейилади. Энг қариси эса “қирчанғи”.ҚўзичоқҚўйнинг янги туғилган ва эмадиган боласи. Бу сўздаги -чоқ қўшимчаси “кичкина” деган маънони билдиради. Қўзичоқ тўрт-беш ойлик бўлгач, то бир ёшга етгунча қўзи дейилади.Қўзичоқ ва қўзи сўзлари қишлоқда яшайдиган аҳоли нутқида болаларни эркалаб, суйиб қўйишда қўлланади. Ғафур Ғуломнинг икки жаҳон урушида ота-онасиз қолган болаларга бағишлаб ёзган “Сен етим эмассан” шеърида ҳам қўзим сўзи етим болани суйиб эркалаш, ўзига яқин тутиш маъносида ишлатилган: Отанг ўлган бўлса, Қайғурма, қўзим, Кўзим усти Миннатинг бошимга дурра. Қўзи катта бўлгандан кейин эркаги қўчқор, урғочиси тусақ дейилади. Қўй бу сут эмизувчи ҳайвоннинг эркак ёки урғочисидан қатъи назар умумий номидир. БузоқСигирнинг бир ёшга етмаган боласи. Айрим ўзбек шеваларида янги туғилган бузоқни бузоқча ҳам дейдилар. Бу ерда -ча қўшимчаси кичрайтириш маъносини кучайтирган.Бузоқ бир ёшга тўлгандан кейин ўзбек адабий тилида тана, айрим ўзбек шеваларида танача дейилади. Икки ёшга етган ва ҳали туғмаган урғочисига нисбатан ғунажин қўлланади. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”даги маълумотга кўра, то росмана молга айлангунча улар тана ва ғунажин дейилаверади. Мол ва қорамол сўзлари вояга етганини билдиради: эркаги ҳўкиз, буқа, новвос деб аталади. Буқа сўзи кўпроқ “бўрдоқига боқилаётган эркак мол”ни билдиради. Урғочи мол туғгандан кейин сигир бўлади. Насл бермайдиган урғочи мол қисир дейилади. УлоқЭчкининг боласи. Янги туғилган эчки боласини улоқча ҳам дейилади, бундан эчки боласини кичкиналигини таъкидлаш мақсад қилинади. “Ўзбек тилининг этимологик луғати”даги маълумотга кўра, бугунги тилимиздаги улоқ сўзи қадимги туркий тилда улағ шаклида бўлган, кейинчалик а – о товушига, ғ – қ товушига ўзгарган. Улағ сўзи тилимизнинг қадимги даврида “ечки боласи” маъносини эмас, “вояга етган ҳар қандай миниладиган ҳайвон”ни билдирган. Эски ўзбек тилида ҳам “миниладиган от, эшак”ни ҳам, “қўшга қўшиб ер ҳайдаладиган ҳўкиз”ни ҳам улоқ дейилган. Бу сўзнинг “эчкининг боласи” маъносида қўлланиши анча кейин пайдо бўлган. Эчкининг боласи катта бўлгач, эркаги така, бичилгани серка дейилади. Эчки бу сут эмизувчи ҳайвоннинг эркак ёки урғочисидан қатъи назар умумий номидир. ХўтикЭшакнинг боласи. Хўтик сўзи урғочи ёки эркаклигидан қатъи назар ишлатилаверади. Бундан ташқари, айрим ўзбек шеваларида кудунг ва қудунг сўзи ҳам эшакнинг боласини билдиради. Ёки Бухоро шевасида эшакнинг боласи курра деб юритилади. Эшак боласининг янги туғилганини адабий тилда хўтикча, шеваларда куррача дейдилар. Хўтик катта бўлгач, эркаги ҳанги дейилади. От ва эшакдан чатиштирилгани хачир дейилади ва хачирлардан насл қолмайди. Айрим шеваларда хачир қўрс деб ҳам аталади. КучукИтнинг боласи. Ит – бўрисимонлар оиласига мансуб уй ҳайвони. Халқ тилида янги туғилгани кучук, кучукча дейилади ва бунда -ча қўшимчаси янада кичик эканлигини билдиради. Эркак кучук 10-12 ойда росмана итга айланади ва арлон дейилади, урғочи кучук 7-8 ойда вояга етади ва у қанжиқ деб аталади, бу сўз одамга нисбатан қўлланганда ўта қўпол сўкишни, ҳақоратни билдиради. Шунинг учун бу сўзни одамга нисбатан ишлатмаган маъқул. ҚуёнболаХалқ орасида қуённинг боласи қуёнбола дейилади. Ўзбек адабий тилида қуёнча сўзи қуённинг боласини билдиради. Бу сўз эркак ёки урғочилигидан қатъи назар тенг ишлатилаверади. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”даги маълумотга кўра, ўзбек шеваларида қуён товушқон деб аталар экан. Шунингдек, товушқон сўзи зоология фанида қуённинг барча турини умумлаштириб ифодалайди. Товушқонлар оиласига қуённинг барча турлари киради. Ўзбек халқи “тезда қочиб қолиш”ни қуён бўлмоқ, қуённинг расмини чизмоқ дейди. Жуда қўрқоқ кишиларни эса “қуёнюрак” деб атайди. Шунинг учун қуёнюрак эмас, шерюрак бўлинг.Кейинги ҳафта чоршанба куни паррандалар ҳақида бўлади. Бизни кузатиб боринг ва Telegram-каналимизга обуна бўлинг.Бу қизиқарли:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Ёрқинжон Одилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34607116_91:0:561:470_100x100_80_0_0_a0b8fac45f45356729de0d50f3a274a7.jpg
Ёрқинжон Одилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34607116_91:0:561:470_100x100_80_0_0_a0b8fac45f45356729de0d50f3a274a7.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1b/33256446_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_0e39ae2ed5124ab73a904f2bb57afce4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Ёрқинжон Одилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34607116_91:0:561:470_100x100_80_0_0_a0b8fac45f45356729de0d50f3a274a7.jpg
ўзбекнинг ўз сўзлари уй ҳайвонларининг болалалари номлари
ўзбекнинг ўз сўзлари уй ҳайвонларининг болалалари номлари
“Хумпар, хўтик, қулун”: уй ҳайвонлари ўзбекча қандай тўғри аталади
19:37 03.05.2023 (янгиланди: 16:08 17.05.2023) Ёрқинжон Одилов
Филология фанлари доктори, профессор
Sputnik “Ўзбекнинг ўз сўзлари” янги рукнини бошламоқда.
Ўзбек тили – жуда қадим тарихга эга тил. Унинг пайдо бўлиш тарихи минг йилликлар билан ўлчанади. Қадимги “Ўрхун-Энасой битиктошлари”, “Девону луғотит турк” сингари ёзма ёдгорликлар қадимги туркий халқлар тилининг энг кўҳна ёдгорликларидир. Шу ва бошқа асарларда халқ турмушига оид нарса-буюмлар, урф-одатларнинг номлари сақланиб қолган. Бу сўзларнинг маълум бир қисми ҳозирги кунда халқ тилида қўлланиб келмоқда.
“Ўзбекнинг ўз сўзлари” рукнини ташкил этишдан кўзланган мақсад халқимиз тилида аста-секин унутилиб бораётган сўзларни ва уларнинг маъноларини сайтимиз ихлосмандларига таништириб боришдир.
Ушбу рукндан сиз ҳар ҳафта ўзбек тилига оид жуда қизиқ маълумотлар билиб оласиз ва сўз бойлигингизни оширасиз. Ўзбек тили бўйича билимларимиз бойиб боради.
Sputnik филология фанлари доктори, профессор Ёрқинжон Одилов билан бирга уй ҳайвонларининг болалари номларини таҳлил қилди.
Ўзбек халқи мушукнинг боласини хумпар деб атаган. Хумпар росмана мушукка айланса, мов бўлади. Баҳор келиб, кунлар исий бошлаганда мушуклар ғалати овозлар чиқара бошлайди. Буни эшитган одамлар: “Мушук мов бўлибди” дейиши шундан.
Ҳозир кўпчилик хумпар сўзи “мушук боласи”нинг номи эканлигини билмайди. Ҳар бир халқда боласини турли жониворлар номи билан эркалаб чақириш бор. Масалан, ёши катта одамлар кичик ёшли ўғил болаларни эркалаб хумпар дейди.
Бу сўз катта ёшли ўғил болаларга нисбатан ишлатилганда “қурғур”, “шайтон”, “шумтака” маъноларини билдиради. Хумпар сўзи қиз болаларга нисбатан қўлланмайди. Мушук бундай ҳайвоннинг эркак ёки урғочилигидан қатъи назар умумий номидир. Айрим ўзбек шеваларида пишак ҳам дейилади.
Туянинг янги туғилган боласининг номи. Ўзбекларда ёш болаларни эркалаб бўталоғим дейиш одати бор: Бўталоғим, энди ётиб ухла, кеч бўлди. Бўталоқ бироз катта бўлгач, бўта дейилади. Бўта сўзи ҳам “туянинг боласи” маъносини билдиради. Бундан ташқари, катта кишилар ўғил болаларни бўтам деб эркалаб, суйиб қўядилар.
Бўтам сўзи кексалар нутқида катта ёшли йигитларга нисбатан ҳам қўлланади ва бу пайтда “ўзига яқин олиш” маъносини билдиради. Масалан: Бўтам, отангизнинг исми нима эди? Бўтам, асли қаерлик бўласиз? Туядан асосан катта чўллар ва саҳроларда фойдаланилгани учун бўлса керак, араб тилида туянинг 500 дан ортиқ номи бор экан.
От – инсоннинг энг яқин дўсти. Бу жониворга меҳр қўймаган йигит кам топилади. Азалдан ўзбеклар уйида от боққан, боласига тойчоқ совға қилган. Отнинг бир ёшгача бўлган боласи қулун дейилади. Ўзбеклар ёш болаларни қулуним деб эркалаши шундан.
Қулун бироз катта бўлгач, тойчоқ бўлади. Кўпинча ота-оналар боласига меҳри товланиб кетганда ёки боласининг бирор жойга тезроқ бориб келиши лозим бўлганда ўғилларини тойчоғим деб эркалайдилар. Масалан: Бора қол, тойчоғим. Кела қол тойчоғим, овқатинг совиб қолди. Бундай дейилишига отнинг чопқир эканлиги сабаб бўлган.
Шукур Жабборнинг ёзишича, тойчоқ икки ёшига тўлгунча “той”, уч ёшлиси “ғўнон”, тўтр ёшлиси “дўнон”, кейин “пишти” деб аталиб бораверади. Отнинг эркаги – “айғир”, урғочиси – “байтал”, туғгани ва бўғози – “бия” дейилади. Энг қариси эса “қирчанғи”.
Қўйнинг янги туғилган ва эмадиган боласи. Бу сўздаги -чоқ қўшимчаси “кичкина” деган маънони билдиради. Қўзичоқ тўрт-беш ойлик бўлгач, то бир ёшга етгунча қўзи дейилади.
Қўзичоқ ва қўзи сўзлари қишлоқда яшайдиган аҳоли нутқида болаларни эркалаб, суйиб қўйишда қўлланади. Ғафур Ғуломнинг икки жаҳон урушида ота-онасиз қолган болаларга бағишлаб ёзган “Сен етим эмассан” шеърида ҳам қўзим сўзи етим болани суйиб эркалаш, ўзига яқин тутиш маъносида ишлатилган: Отанг ўлган бўлса, Қайғурма, қўзим, Кўзим усти Миннатинг бошимга дурра. Қўзи катта бўлгандан кейин эркаги қўчқор, урғочиси тусақ дейилади.
Қўй бу сут эмизувчи ҳайвоннинг эркак ёки урғочисидан қатъи назар умумий номидир.
Сигирнинг бир ёшга етмаган боласи. Айрим ўзбек шеваларида янги туғилган бузоқни бузоқча ҳам дейдилар. Бу ерда -ча қўшимчаси кичрайтириш маъносини кучайтирган.
Бузоқ бир ёшга тўлгандан кейин ўзбек адабий тилида тана, айрим ўзбек шеваларида танача дейилади. Икки ёшга етган ва ҳали туғмаган урғочисига нисбатан ғунажин қўлланади.
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”даги маълумотга кўра, то росмана молга айлангунча улар тана ва ғунажин дейилаверади. Мол ва қорамол сўзлари вояга етганини билдиради: эркаги ҳўкиз, буқа, новвос деб аталади. Буқа сўзи кўпроқ “бўрдоқига боқилаётган эркак мол”ни билдиради. Урғочи мол туғгандан кейин сигир бўлади. Насл бермайдиган урғочи мол қисир дейилади.
Эчкининг боласи. Янги туғилган эчки боласини улоқча ҳам дейилади, бундан эчки боласини кичкиналигини таъкидлаш мақсад қилинади.
“Ўзбек тилининг этимологик луғати”даги маълумотга кўра, бугунги тилимиздаги улоқ сўзи қадимги туркий тилда улағ шаклида бўлган, кейинчалик а – о товушига, ғ – қ товушига ўзгарган. Улағ сўзи тилимизнинг қадимги даврида “ечки боласи” маъносини эмас, “вояга етган ҳар қандай миниладиган ҳайвон”ни билдирган.
Эски ўзбек тилида ҳам “миниладиган от, эшак”ни ҳам, “қўшга қўшиб ер ҳайдаладиган ҳўкиз”ни ҳам улоқ дейилган. Бу сўзнинг “эчкининг боласи” маъносида қўлланиши анча кейин пайдо бўлган. Эчкининг боласи катта бўлгач, эркаги така, бичилгани серка дейилади. Эчки бу сут эмизувчи ҳайвоннинг эркак ёки урғочисидан қатъи назар умумий номидир.
Эшакнинг боласи. Хўтик сўзи урғочи ёки эркаклигидан қатъи назар ишлатилаверади. Бундан ташқари, айрим ўзбек шеваларида кудунг ва қудунг сўзи ҳам эшакнинг боласини билдиради. Ёки Бухоро шевасида эшакнинг боласи курра деб юритилади.
Эшак боласининг янги туғилганини адабий тилда хўтикча, шеваларда куррача дейдилар. Хўтик катта бўлгач, эркаги ҳанги дейилади. От ва эшакдан чатиштирилгани хачир дейилади ва хачирлардан насл қолмайди. Айрим шеваларда хачир қўрс деб ҳам аталади.
Итнинг боласи. Ит – бўрисимонлар оиласига мансуб уй ҳайвони. Халқ тилида янги туғилгани кучук, кучукча дейилади ва бунда -ча қўшимчаси янада кичик эканлигини билдиради.
Эркак кучук 10-12 ойда росмана итга айланади ва арлон дейилади, урғочи кучук 7-8 ойда вояга етади ва у қанжиқ деб аталади, бу сўз одамга нисбатан қўлланганда ўта қўпол сўкишни, ҳақоратни билдиради. Шунинг учун бу сўзни одамга нисбатан ишлатмаган маъқул.
Халқ орасида қуённинг боласи қуёнбола дейилади. Ўзбек адабий тилида қуёнча сўзи қуённинг боласини билдиради. Бу сўз эркак ёки урғочилигидан қатъи назар тенг ишлатилаверади.
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”даги маълумотга кўра, ўзбек шеваларида қуён товушқон деб аталар экан. Шунингдек, товушқон сўзи зоология фанида қуённинг барча турини умумлаштириб ифодалайди. Товушқонлар оиласига қуённинг барча турлари киради. Ўзбек халқи “тезда қочиб қолиш”ни қуён бўлмоқ, қуённинг расмини чизмоқ дейди. Жуда қўрқоқ кишиларни эса “қуёнюрак” деб атайди. Шунинг учун қуёнюрак эмас, шерюрак бўлинг.