Ўзбекистоннинг энг ғаройиб 10 та кўли — фото
© Табиат ресурслари вазирлиги Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари
© Табиат ресурслари вазирлиги
Oбуна бўлиш
Табиат ажойиб ва ғаройиб мўъжизаларни, инсон қадами етган-етмаган масканларни ўз бағрига сингдирган. Sputnik фототасмасида Ўзбекистон ҳудудида жойлашган 10 та энг чиройли ва ғаройиб кўллар билан танишинг.
© Табиат ресурслари вазирлиги Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари
Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари
© Табиат ресурслари вазирлиги
Борса Келмас чуқур кўли
Кўл Устюрт платосида жойлашган бўлиб, тахминан 30 миллион йил муқаддам Тетис қадимий денгизининг бир қисми бўлган. Ҳозирда денгиз ўрнида Қорақум, Қизилқум, Устрюрт платоси ва ушбу кўл қолган. Кўлнинг номи ҳақиқатга мос тушади, унга яқинлашиш жуда хавфли – кўплаб жарликлар ва туз қатлами билан қопланган дарёнинг музламай қолган жойларига дуч келиш мумкин.
Борса Келмаснинг туби бор-йўғи 10-11 м, Орол денгизидан юқорироқ. Бу чуқурлик Тетис денгизидан мерос қолган тузнинг энг катта захираси билан бутунлай тўла. Узунлиги 70 км.дан ортиқ ва кенглиги деярли 40 км. — ушбу баҳайбат туз омборининг ўлчами айнан шундай.
“Борса Келмас” ва “Қораумбет” деб номланган жойлардаги туз конлари ҳам аслида хазинанинг ўзгинаси. “Борса келмас” туз конининг узунлиги 75 километр, эни 70-72 километр бўлиб, чуқурлиги 30-60 метр, умумий майдони 1000 квадрат метрни ташкил қилиб, мазкур туз кони табиатнинг инсониятга инъом этган чексиз неъматидир. Бу кон захираси 105 миллиард тонна атрофида эканлиги ҳисоблаб чиқилган.
© Табиат ресурслари вазирлиги Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари
Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари
© Табиат ресурслари вазирлиги
Фозилмон кўли (Сарбаст)
Кўл денгиз сатҳидан 1650 метр баландликда (бу эса Эйфель минорасидан беш баробарга кўп дегани) Нурота тоғларининг марказида ажойиб Фозилмон кўли жойлашган. У битта чашмадан сув олади ҳамда баҳор охирларида айниқса жуда гўзал бўлади. Афсуски, унда чўмилиш тавсия этилмайди, бироқ осмоннинг ундаги акси (айниқса юлдузлисининг) жуда ҳам ноёб ҳолатни кўриш имконини беради.
Суви чучук. Кўлнинг узунлиги 300 метр, эни эса 50 метрни ташкил этади. Чуқурлиги 1,5 метргача боради. Ушбу кўл фақатгина булоқ ҳамда мавсумий ёмғир ва қор сувлари билан тўлади. Кўлнинг флора-фауна олами хилма-хил бўлиб, ҳаёт тарзи ёввойилашган от, кулранг ғоз, юмронқозиқ, кўл бақаси ҳамда ширмоҳи балиқлардан иборат. Бу ердан учиб ўтувчи қушлар учун мазкур кенг майдон қишлашга жуда қулай. Шу боис қиш ойларида бу ерда турли ёввойи қушларни ҳам учратиш мумкин. Қиш-қировли кунларда кўл юзаси қалин муз билан қопланади.
© Табиат ресурслари вазирлиги Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари
Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари
© Табиат ресурслари вазирлиги
Тузкон кўли
Жиззах вилоятида, Жиззахдан 56 км шимоли-шарқда, Қизилқум чўлининг шарқий қисмида жойлашган. Тахминларга кўра, Тузкон кўли – Орол-Каспий давридаги сув ҳавзасининг бир қисмидир. Кўлдаги сув ҳеч қаерга оқмайди, шунингдек, у бироз шўрроқ бўлиб, шимоли-ғарбда Айдаркўл билан боғланади. Бу кўлларнинг умумий майдони – тахминан 3750 км2. Бир йилда кўллар тизимида 2000 тоннагача балиқ овланади.
© Табиат ресурслари вазирлиги Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари
Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари
© Табиат ресурслари вазирлиги
Оёқоғитма кўли
Бухоро вилоятининг шимолида Оёқоғитма қишлоғи яқинида Оёқоғитма ботиғида жойлашган. Бу кўлга Бухоро ва Навоий вилоятлари экин майдонларидан чиқадиган сизот ва оқова сувлардан ҳосил бўлган Шўркўл коллектори қуйилади.
Сув юзаси майдони ёз ойларида 60 км кв. гача ортади, шу вақтда чуқурлиги 10 м дан ортади, кузда сув юзаси майдони кичраяди. Майдони 5600 гектар. Суви шўр. Оёқоғитма кўли атрофи қамишзор, ботқоқлик, қушларга бой.
Айни пайтда кўл асосан балиқчиликка мўлжалланган. Суви шўрлиги боис балиқларнинг таъми хушхўрлиги билан ажралиб туради. Балиқларнинг сазан, дўнгпешона, лаққа каби турлари учрайди. Вилоят туризм бошқармаси ташаббуси билан кўл яқинида ўтовлар, туризм ва дам олиш масканлари, қармоқчилар учун алоҳида уйлар ташкил этилган. Шунингдек, ер тагидан (70 м) дан чиқадиган 70 градусли иссиқ сув ҳам чиқади. Кўлда Ўзбекистон қизил китобига киритилган Туркистон мўйловдор балиғи ҳам учрайди.
© Табиат ресурслари вазирлиги Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари
Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари
© Табиат ресурслари вазирлиги
Сариқамиш кўли
Қорақалпоғистон ва Туркманистон республикалари ҳудида жойлашган. Сариқамиш сойлигидаги кўл. Узунлиги 100-120 км, эни 30—40 км, чуқурлиги 30—40 км. Шимолидан жанубий шарққа чўзилган. Ғарбий қирғоғи тик.
Кўлнинг сув сатҳи Хоразм воҳасини кесиб ўтадиган Озёрний (Кўллар бирлашмаси) коллекторидан келиб қуйиладиган сув миқдорига қараб ўзгариб туради. Кўл сувининг шўрлиги шарқида 6—7 %, ғарбида 12 %. Майдони шарқий қирғоқ ҳисобига кенгайиб, чуқурлиги ортиб бормоқда. Кўлда сазан, лаққа балиқ, илонбош ва бошқа турли хил балиқлар кўп.
© Табиат ресурслари вазирлиги Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари
Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари
© Табиат ресурслари вазирлиги
Судочье кўли
Фламинго қушлари билан машҳур бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани ҳудудида Амударё делтасининг ғарбий қисмида жойлашган. Майдони – 333 км кв, денгиз сатҳидан 53 м баландликда. Уни Амударёнинг Равшан ва Приемузяк қўлтиқлари озиқлантиради. Орол денгизиниг қуришидан олдин у билан тор канал асосида уланган ва балиқ турларига юмуртлама вазифасини ўтаган. Судочьеда йилига балиқ улови 2000 т га етган, максимал чуқурлиги 3 м ташкил қилган.
Амударёдан сувнинг интенсив тарзда қабул қилиши натижасида унинг делтасиниг муҳим даражада қуришига олиб келди ва яқинда кўл ўзининг қишлоқ хўжалик аҳамиятини йўқотди. Ҳозирги вақтда асосан коллектор-дренаж сувлари ҳисобига оқим қайта таъмирланди. Судочье кўли баъзан тўлиқ тўлган ва ҳаттоки алоҳида даврларда сув қисмларини Ғарбий Оролга узатиш режалаштирилган.
Судоче кўлининг минераллашуви 3-4%ни ташкил қилади. Йилнинг иссиқ вақтида 25-27°С гача исийди. Ноябр-декабрда кўл музлайди, февраль охирида – апрель бошида очилади. Қўнғирот, Чимбой, Нукус шаҳарларига яқин.
© Табиат ресурслари вазирлиги Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари
Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари
© Табиат ресурслари вазирлиги
Айдар кўли (Ҳайдар кўли)
Нурота тизма тоғларининг шимолий этагидаги жойлашган. Шимолий қирғоқлари Шарқий Қизилқумга туташади. Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳудудида. 1969 йилгача Айдар шўрхоги (ботиғи)да майда шўр кўллар ва шўрлар (Жалпоқшўр) кенг тарқалган эди.
1968—1969 йилларда ёғингарчиликнинг ҳаддан ташқари кўп бўлиши туфайли Сирдарё оқимининг бир қисми (қарийб 21 км куб) Чордара сув омбори ва Арнасой орқали Айдар ботиғига оқизилди, чунки Орол денгизига оқизиш учун шунча сув Сирдарё ўзанига сиғмас эди.
Айдар кўли шу тариқа ташкил топди. Айдар кўлининг тоғ этагидаги жан. қирғоқлари анча текис ва сув ости ён бағирлари нисбатан тикроқ, шим. қирғоқлари нотекис ва қия, орол ва ярим ороллар мавжуд. Айдар кўлининг шимолий қисми анча саёз, ўртача чуқурлиги 10—12 м, чуқур жойлари 26—30 м, айрим жойларда чуқурлиги 40 м гача.
Айдар кўлининг қирғоққа яқин саёз жойлари ва ороллари атрофи қамиш ва бошқа сув ўсимликлари билан банд. Кўлда зоғора балиқ, лаққа балиқ, судак, товон балиқ, лешч ва бошқа балиқ турлари мавжуд. Балиқ овланади (йилига ўртача 3 минг т дан зиёд). Қоравой, сақоқуш, чайка, ёввойи ўрдак ва бошқа сувда сузувчи қушлар яшайди.
© Табиат ресурслари вазирлиги Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари
Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари
© Табиат ресурслари вазирлиги
Урунгач кўллари (Урунгач нефрит кўллари)
Тошкентдан 150 км узоқликда, 1227 метр баландликда жойлашган ноёб табиий сув ҳавзаси. Ундаги сув нефрит тусида жилоланади. "Урунғоч" уйғур тилидан "ёрқин нефрит" деб таржима қилинади.
Угам-Чотқол миллий боғи ҳудудида жойлашган. Ғайриоддий ранги учун “Нефрит рангли” дейилади. Қуйи ва юқори кўллар орасидаги масофа 4 км. Пастки кўл айниқса, ёрқин нефрит рангига эга, унинг ҳарорати тахминан 5 даражани ташкил этади, бу унга сувнинг шундай гўзал рангини беради.
Саёҳатчиларни кўлларнинг таърифлаб бўлмайдиган гўзаллиги ҳайратга солади. Бу ерда улар табиат тафаккуридан завқланишади, тоғ тушкунлигида тарқалган энг тоза сув, ёрқин яшил, тинчлик ва осойишталик.
“Урунғоч” давлат гидрологик табиат ёдгорлиги Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигининг бир қисми ҳисобланади ва ушбу хўжалик томонидан ерлари олиб қўйилмасдан ва объектга салбий таъсир кўрсатувчи ҳар қандай фаолиятни тақиқлаган ҳолда бошқарилади.
© Табиат ресурслари вазирлиги Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари
Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари
© Табиат ресурслари вазирлиги
Тўдакўл сув омбори
Навоий вилояти ҳудудида, Қизилқум чўлининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган. 2020 йил 19 августда Тўдакўл сув омбори Ўзбекистоннинг халқаро аҳамиятга молик сув-ботқоқлик ҳудуди сифатида Рамсар рўйхатига киритилган.
Тўдакўл сув омбори 1979 йили фойдаланишга топширилган. Мазкур ҳудуд айниқса, сувда сузувчи қушларни учиб ўтиш ва қишлаш даврларида ўзига жалб қилади. Баъзи йилларда оқбош ўрдаклар учраши ҳам қайд этилган.
Ушбу ҳудудда оқкўз ёки ола қанотли ўрдак (Aythya nyroca), қошиқбурун (Platalea leucorodia), мармар чуррак ва кичик қоравойлар (Phalacrocorax pygmaeus) бор.
Кўлда 19 турдаги ҳамда Венгриядан келтирилган венгер карпи туридаги балиқ чавоқлари етиштирилади. 2019 йилда балиқчилик кластери ҳам ташкил этилган. Унда Хитой, Россия ва Венгрия технологияларидан фойдаланган ҳолда балиқ ва балиқ маҳсулотлари тайёрланади.
© Табиат ресурслари вазирлиги Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари
Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари
© Табиат ресурслари вазирлиги
Қуйимозор кўли (сув омбори)
Бухоро вилоятида Қуйимозор ва Когон оралиғида жойлашган. 1958 йилда Зарафшон дарёсининг этак қисмидаги чуқурликлардан бирининг атрофини кўтариб қурилган.
Дастлабки сув ҳажми 280 млн. м. куб, майдони 16,2 км кв. Энг кенг жойи 5 км, ўртача чуқурлиги 17 м, энг чуқур жойи 40 м. 1968 йилда сув омбори косасининг қирғоқлари 2 м дан ортиқ баланд марзалар билан кўтарилди. Унинг сув ҳажми 350 млн. м кубгача, майдони 17,3 км кв га етди.
Қуйимозор сув омборига махсус канал (18 км) орқали Зарафшон дарёсидан сув келтирилади. Жамғарилган сув ўзани 72 км ва секундига 100 м куб/с га қадар сув оқадиган канал орқали ирригация шохобчаларига тарқатилади. Қуйимозорда сув сатҳи ўзгариб туради. Унингтаркибига Хорхўр ва Дуоба гидроузеллари киради. 1965 йилдан бери Қуйимозор сув омбори Аму-Бухоро машина канали сувини тартибга солиш мақсадида фойдаланилади. Магистрал канал билан биргаликда сув омбори 94 минг гектар ерни суғоради.
Қуйимозор ирригация мақсадларида қурилган бўлса-да, Бухоро ва Когон шаҳарлари аҳолисини ичимлик сув билан таъминлайди. Унинг суви Тўдакўл сув омбори сувига нисбатан чучукроқдир. Қуйимозор сув омбори 1960 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, унга сув Зарафшон дарёсидан қуйилади.
2020 йил 19 августда Қуйимозор сув омбори Ўзбекистоннинг халқаро аҳамиятга молик сув-ботқоқлик ҳудуди сифатида 2433 рақам билан Рамсар рўйхатига киритилди.
Бугунги кунда 170 дан зиёд мамлакат Рамсар конвенцияси томонлари ҳисобланади. Халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқли ҳудудлар рўйхатига умумий майдони 255 миллион гектар бўлган 2435 та сувли-ботқоқли комплекслар киради.
Ўзбекистон Республикаси мазкур конвенцияга 2001 йилда қўшилган. Мамлакат ҳудудида жойлашган Денгизкўл, Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда Қуйимозор ва Тўдакўл Рамсар конвенцияси рўйхатига киритилган.