Малайзия Россия билан савдода қисман юань ва дирҳамда ҳисоб-китоб қилишга ўтди

© Sputnik / Александр Демьянчук / Медиабанкка ўтишХитой юани
Хитой юани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2023
Oбуна бўлиш
Малайзия дипломати Россия билан қисман савдони юань ва дирҳамда амалга оширганини хабар қилди.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Малайзия Россия билан савдода қисман юань ва дирҳамда ҳисоб-китоб қилишга ўтди. Бу ҳақда РИА Новостига Россиядаги Малайзия элчихонасининг савдо маслаҳатчиси Ҳайфил Элми Жамил маълум қилди.
Қайд этилишича, баъзи Малайзия компаниялари россиялик контрагентлар билан савдо қилишда қисман Хитой юань ва БАА дирҳамларида ҳисоб-китобларга ўтишди.
“Баъзи Малайзия компаниялари Россия билан савдо операцияларида Хитой юани ва Бирлашган Араб Амирликлари дирҳамларидан фойдаланадилар”, деди у.
Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Россия билан ўзаро савдода юань дирҳамга қараганда кўпроқ қўлланилади.
Элчихона маслаҳатчисининг сўзларига кўра, ҳозирча Малайзияда рублга, шунингдек, Россияда Малайзия ринггитларига талаб унчалик юқори эмас.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Россиянинг 30 та банки Хитойнинг CIPS (SWIFT муқобили) тўлов тизимига уланди. ВЭБ раиси Игорь Шуваловнинг сўзларига кўра, дунё долларга қарамликдан халос бўлиш йўлида сезиларли ютуқларга эришди, юань энди глобал захира валютаси ўрнини эгаллади.
Янгиликлар лентаси
0