Дунё доллардан узоқлашмоқда, юань глобал захира валютасига айланди — Шувалов

© AP Photo / Kin Cheung Доллар ва юань, архив сурат
 Доллар ва юань, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2023
Oбуна бўлиш
ВЭБ раиси Шувалов: дунё доллардан узоқлашмоқда, юань глобал захира валютасига айланди.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Дунё долларга қарамликдан халос бўлиш йўлида сезиларли ютуқларга эришди, юань энди глобал захира валютаси ўрнини эгаллади, деди ВЭБ раиси Игорь Шувалов Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида.
“Юань ҳозир - глобал заҳира валютасига айланди, буни яшириб бўлмайди”, — деди у.
ВЭБ раҳбарининг сўзларига кўра, дунё долларга қарамликдан халос бўлишини таъминлаш бўйича ишлар давом этади.
"Ҳатто АҚШ билан яхши муносабатда бўлганлар ҳам, бу иқтисодий ва молиявий қарама-қаршиликни кузатган ҳолда, ўз хавфсизлиги учун SWIFT ва фақат долларни ўз ичига олмайдиган бошқа ҳисоб-китоб тизимларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашмоқда", - дея қўшимча қилди у.
Бу энди ишонч ёки ишончсизлик масаласи эмас - бу янги тизимларни яратиш орқали бошдан кечирилиши керак бўлган борлиқ, деб таъкидлади Шувалов.
Унинг қўшимча қилишича, ВЭБ халқаро ҳисоб-китобларда доллардан воз кечиб, унинг ўрнига юань ва дўст мамлакатларнинг бошқа валюталаридан фойдаланмоқда. Аммо у "шерикларга босим бўлмаслиги" учун булар қандай давлатлар эканлигини очиқламади.
Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПМЭФ) 14-17 июн кунлари бўлиб ўтмоқда. РИА Новости тадбирнинг медиа ҳамкори ва мезбон фотоагентлиги ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0