Президент администрацияcи таркиби тасдиқланди – ким қайси лавозимни эгаллади

© Sputnik / © Sputnik / Алексей ДаничевМужчины с портфелем в руке. Архивное фото
Мужчины с портфелем в руке. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2023
Oбуна бўлиш
Президент администрациясида қатор тайинловлар амалга оширилди.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Президент администрациясида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар қилди.
Президентининг тегишли фармонлари билан қуйидагилар тегишли лавозимларга тайинланди:
Президент ёрдамчилари:
Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси лавозимига;
Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси лавозимига;
Маслаҳатчи лавозимига тайинланганлар:
Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
Алишер Саидаббасович Султанов президентнинг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
Шухрат Мадаминович Ғаниев президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
Музаффар Муротович Камилов президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;
Дониёр Бахтиёрович Кадиров президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига.
Администрация департаментларига раҳбар этиб тайинланганлар:
Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;
Одил Қаландарович Абдурахманов Президент администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;
Кахрамон Кучкарович Куранбаев Президенти администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;
Алишербек Азизович Пайгамов президенти администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;
Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Президент администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;
Уткиржон Ғайратович Кодиров Президент администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;
Шунингдек, Улугбек Учкунович Курбанов Ўзбекистон президенти протоколининг раҳбари лавозимини эгаллади.
Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон президентининг матбуот котиби лавозимига, Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.
17 август куни Шавкат Мирзиёев Президент администрациясининг янги тузилмасини тасдиқланган эди. Унга кўра, Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилган (бу лавозимни Сардор Умурзаков эгаллаб келаётган эди), 2 та янги президент ёрдамчиси лавозими жорий этилган, маслаҳатчилар сони эса 9 нафардан 11 нафарга кўпайтирилган.
Сардор Умурзаков. Архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2023
Сардор Умурзаков янги лавозимга тайинланди
Янгиликлар лентаси
0