https://sputniknews.uz/20230817/prezident-administratsiyasi-rahbari-lavozimi-tugatildi--37950955.html
Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилди
Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар қилди. Таъкидланишича, фармон билан Администрациянинг тузилмасига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.
2023-08-17T16:30+0500
2023-08-17T16:30+0500
2023-08-17T16:35+0500
сиёсат
ўзбекистон
президент администрацияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1066/44/10664468_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_de2f48afe74e4aae2b055cda49075edf.jpg
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар қилди.Таъкидланишича, фармон билан Администрациянинг тузилмасига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.Аввалроқ Президент администрацияси раҳбари сифатида ишлаб келаётган Сардор Умурзаков лавозимидан озод этилгани ва президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинлангани хабар қилинган эди.Шунингдек, Суннатилла Бекенов Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилган.Фурқат Раҳимов ҳам Президент администрациясининг Ижро этувчи аппарати таҳлилий материалларни тайёрлаш ва администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси мудири лавозимидан озод этилди. Раҳимов бу лавозимда 2022 йил 1 ноябрдан бери ишлаб келаётган эди. У инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси котибияти раҳбари каби лавозимларда меҳнат қилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1066/44/10664468_274:29:1175:705_1920x0_80_0_0_10a5fab7cecc387017b115b6c8b42879.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
президент администрацияси раҳбари лавозими фармон
президент администрацияси раҳбари лавозими фармон
Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилди
16:30 17.08.2023 (янгиланди: 16:35 17.08.2023) Давлат раҳбари фармони билан Администрациянинг тузилмасига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби
хабар қилди. Таъкидланишича, фармон билан Администрациянинг тузилмасига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.
Аввалроқ Президент администрацияси раҳбари сифатида ишлаб келаётган
Сардор Умурзаков лавозимидан озод этилгани ва президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинлангани
хабар қилинган эди.Шунингдек,
Суннатилла Бекенов Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилган.
Фурқат Раҳимов ҳам Президент администрациясининг Ижро этувчи аппарати таҳлилий материалларни тайёрлаш ва администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси мудири лавозимидан
озод этилди. Раҳимов бу лавозимда 2022 йил 1 ноябрдан бери ишлаб келаётган эди. У инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси котибияти раҳбари каби лавозимларда меҳнат қилган.