Деҳлидан Тошкентга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

© Foto : Пресс-служба "Uzbekistan Airports"Авиакомпания IndiGo запускает прямые рейсы из Дели в Ташкент.
Авиакомпания IndiGo запускает прямые рейсы из Дели в Ташкент. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2023
Oбуна бўлиш
Сентябрь ойидан Ҳиндистон авиакомпанияси Деҳли ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ҳиндистоннинг "IndiGo" авиакомпанияси Деҳлидан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда, дея хабар берди "Uzbekistan airports".
Деҳли — Тошкент — Деҳли йўналиши бўйича биринчи мунтазам йўловчи рейси 6 сентябрга белгиланган.

“Рейслар шинам Airbus А320 ва А321 самолётларида ҳафтасига тўрт марта — душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган”, - дейилади хабарда.

"IndiGo" — бош қароргоҳи Ҳиндистоннинг Гургаон шаҳрида жойлашган ҳинд хусусий лоукостер авиакомпанияси. Компания мунтазам қатновлар ва самолётлар сони бўйича мамлакатдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон авиакомпанияси сентябрдан Ўзбекистонга авиақатновлар сонини ошириши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0