https://sputniknews.uz/20230706/hindiston-ozbekiston-aviaqatnovlar-36601655.html
Ҳиндистон авиакомпанияси сентябрдан Ўзбекистонга авиақатновлар сонини оширади
Ҳиндистон авиакомпанияси сентябрдан Ўзбекистонга авиақатновлар сонини оширади
Sputnik Ўзбекистон
Учрашувда хориж компанияси вакилларига Ўзбекистоннинг турли йўналишлардаги сайёҳлик имкониятлари, хорижий сайёҳлик агентликлари учун яратилган шароит ва имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.
2023-07-06T16:07+0500
2023-07-06T16:07+0500
2023-07-06T16:12+0500
туризм
ўзбекистон
ҳиндистон
ҳамкорлик
авиапарвозлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/06/36601161_0:80:1280:801_1920x0_80_0_0_3f92e04cf49965a7cc32e964ecc075bf.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ҳиндистоннинг “IndiGo” авиакомпанияси жорий йилнинг сентябрь ойидан Деҳли – Тошкент – Деҳли йўналиши бўйича ҳафтасига 4 марта мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.Ўзбекистон томони ва Ҳиндистоннинг “Wingspan” компанияси вакиллари ўртасида икки томонлама мулоқот ташкил этилди.Унда Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов, “Wingspan” компанияси раиси ва ижрочи директори Нираж Рати ҳамда ташкилот расмийлари иштирок этишди. Шунингдек, томонлар Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини Ҳиндистонда кенг тарғиб қилиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида, хусусан, Ҳиндистондаги турли электрон платформалар орқали тарғибот ишларини олиб бориш ва кино соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш зарурлигини таъкидлашди.Хорижий томон Ҳиндистоннинг жанубий штатларидан зиёратчиларни алоҳида чартер рейслар орқали Ўзбекистонга сафарларини ташкил этиш юзасидан ўз таклифларини киритди. Мазкур йўналишда туризм соҳасида фаолият олиб бораётган Ўзбекистоннинг тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда ишлаш бўйича келишиб олинди.Нираж Ратининг қайд этишича, “IndiGo” авиакомпанияси жорий йилнинг сентябрь ойидан Деҳли – Тошкент – Деҳли йўналиши бўйича ҳафтасига 4 марта мунтазам авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирган.Музокаралар якунида, Маданият ва туризм вазирлиги ва Ҳиндистон компанияси муҳокама қилинган барча келишувларни ҳаётга татбиқ этишни жадаллаштириш бўйича босқичма-босқич қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга келишиб олди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/06/36601161_167:79:1072:758_1920x0_80_0_0_86a13a43b0db635ce97fd7b5a898d6e4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳиндистон ўзбекистон авиақатновлар
ҳиндистон ўзбекистон авиақатновлар
Ҳиндистон авиакомпанияси сентябрдан Ўзбекистонга авиақатновлар сонини оширади
16:07 06.07.2023 (янгиланди: 16:12 06.07.2023) Учрашувда хориж компанияси вакилларига Ўзбекистоннинг турли йўналишлардаги сайёҳлик имкониятлари, хорижий сайёҳлик агентликлари учун яратилган шароит ва имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ҳиндистоннинг “IndiGo” авиакомпанияси жорий йилнинг сентябрь ойидан Деҳли – Тошкент – Деҳли йўналиши бўйича ҳафтасига 4 марта мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги
хабар берди. Ўзбекистон томони ва Ҳиндистоннинг “Wingspan” компанияси вакиллари ўртасида икки томонлама мулоқот ташкил этилди.
Унда Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов, “Wingspan” компанияси раиси ва ижрочи директори Нираж Рати ҳамда ташкилот расмийлари иштирок этишди.
Учрашувда дастлаб хориж компанияси вакилларига Ўзбекистоннинг турли йўналишлардаги сайёҳлик имкониятлари, хорижий сайёҳлик агентликлари учун яратилган шароит ва имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини Ҳиндистонда кенг тарғиб қилиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида, хусусан, Ҳиндистондаги турли электрон платформалар орқали тарғибот ишларини олиб бориш ва кино соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш зарурлигини таъкидлашди.
Хорижий томон Ҳиндистоннинг жанубий штатларидан зиёратчиларни алоҳида чартер рейслар орқали Ўзбекистонга сафарларини ташкил этиш юзасидан ўз таклифларини киритди. Мазкур йўналишда туризм соҳасида фаолият олиб бораётган Ўзбекистоннинг тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда ишлаш бўйича келишиб олинди.
Нираж Ратининг қайд этишича, “IndiGo” авиакомпанияси жорий йилнинг сентябрь ойидан Деҳли – Тошкент – Деҳли йўналиши бўйича ҳафтасига 4 марта мунтазам авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирган.
Музокаралар якунида, Маданият ва туризм вазирлиги ва Ҳиндистон компанияси муҳокама қилинган барча келишувларни ҳаётга татбиқ этишни жадаллаштириш бўйича босқичма-босқич қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга келишиб олди.