Ўзбекистонлик шахматчилар Бокуда ўтаётган жаҳон кубогида ўз иштирокларини якунлашди

© Федерация шахмат УзбекистанаЎзбекистон терма жамоаси Ҳиндистондаги шахмат Олимпиадасида ғолиб бўлди
Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистондаги шахмат Олимпиадасида ғолиб бўлди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2023
Oбуна бўлиш
Жавоҳир Синдоров жаҳон кубогида Аржун Эригайсига мағлуб бўлди.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров Озарбайжонда ўтган жаҳон кубогида ҳиндистонлик рақибига мағлуб бўлди.
Жавоҳир Синдоров (2659) шахмат бўйича жаҳон кубогининг 1/16 финалида ҳиндистонлик гроссмейстер Аржун Эригайсига (2704) қора доналарда мағлуб бўлди.
Шу билан жаҳон кубогида ўзбекистонлик шахматчилар ўз иштирокларини якунлашди.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжонда жаҳон кубоги ўтказилмоқда. 30 июль-24 август кунлари давомида бўлиб ўтадиган шахмат бўйича жаҳон кубоги умумий соврин жамғармаси 1,8 млн доллар.
Мусобақада Ўзбекистондан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Нилуфар Якуббоевалар иштирок этди.
Ўзбекистонлик шахматчилар учун жаҳон кубоги омадли бошланган эди. Жавоҳир Синдоров Денг Киприано Реанни (ЖАР), Нодирбек Якуббоев Малек Кониахлини (Миср) мағлуб этди. Шамсиддин Воҳидов Абдулла Гадимбайли (Озарбайжон) билан, Нилуфар Якуббоева Ева Репкова (Словакия) билан дуранг қайд этди.
Нодирбек Абдусатторов кубогнинг иккинчи босқичида туркиялик Вахап Саналга қарши ўйинда дуранг натижа қайд этди. Ваҳап Санал билан дуранг ўйнагач, Абдусатторов (2725) иккинчи ўйинда оқ доналар билан мағлуб бўлди.
Янгиликлар лентаси
0