Ўзбекистонлик шахматчиларнинг жаҳон кубогидаги рақиблари маълум бўлди

Нодирбек Абдусатторов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2023
Oбуна бўлиш
Бугун мусобақанинг иккинчи босқичи ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Озарбайжонда ўтаётган жаҳон кубогининг 1/64 босқичида ўзбекистонлик шахматчиларнинг рақиблари маълум бўлди.
Бугун мусобақанинг иккинчи босқичи ўтказилади. Нодирбек Абдусатторов туркиялик Вахап Саналга қарши дона суради.
Жавоҳир Синдоров австриялик Маркус Раггерга, Нодирбек Якуббоев эса венгриялик Бенжамин Гредурага рақиб бўлади.
Жаҳон кубогини биринчи босқичида дона сурган Шамсиддин Воҳидов тай-брекда мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди. Унинг рақиби озарбайжонлик Абдулла Гадимбайли 100 очкодан юқори фарқ билан мағлуб этиб, иккинчи босқичга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик шахматчилар учун жаҳон кубоги омадли бошланди. Бокуда ўтаётган мусобақанинг илк кунида 4 нафар ўзбекистонлик дона сурди. Хусусан: Жавоҳир Синдоров Денг Киприано Реанни (ЖАР), Нодирбек Якуббоев Малек Кониахлини (Миср) мағлуб этди. Шамсиддин Воҳидов Абдулла Гадимбайли (Озарбайжон) билан, Нилуфар Якуббоева Ева Репкова (Словакия) билан дуранг қайд этди.
30 июль-24 август кунлари давомида бўлиб ўтадиган шахмат бўйича жаҳон кубоги умумий соврин жамғармаси 1,8 млн доллар.
Янгиликлар лентаси
0