Хитой биринчи сунъий гўшт заводини ишга туширди — маҳсулот халқаро бозорда сотиладими?

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишГўшт
Гўшт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2023
Oбуна бўлиш
Хитой 2025 йилгача халқаро бозорда сунъий гўшт сотишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Хитойда биринчи сунъий гўшт заводи ишга туширилди. Бу ҳақда РИА Новости "South China Morning Post" нашрига таяниб хабар берди.
Шанхайнинг "CellX" компанияси биринчи маданий гўшт заводини ишга туширди.

“Ушбу тажриба ишлаб чиқаришдан олинган сабоқлар биз 2025 йилгача якунлашни режалаштирган ва йилига юзлаб тонна маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир бўлган тижорат ишлаб чиқариш объектимиз учун ишлатилади”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, корхонада икки минг литр ҳажмли биореактор мавжуд. Вақт ўтиши билан жиҳозлар сони кўпаяди, маҳсулот таннархи эса юқори сифатни сақлаб қолган ҳолда килограмми юз доллардан ҳам камайиб боради.
Компания бош директори айтишича, бу йил охирида "CellX" сунъий гўштни сотишга рухсат олиш учун АҚШ ва Сингапурга мурожаат қилади.
Бугунги кунга келиб, лабораторияда етиштирилган маҳсулотларни сотиш фақат ушбу мамлакатларда тасдиқланган. Хитой компанияси 2025 йилгача халқаро бозорга чиқишни режалаштирмоқда.

"SCMP маълумотларига кўра, заводнинг синов версиясини яратиш Хитой учун ютуқдир. Мамлакат олдида 1,4 миллиард одамнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун ҳайвон оқсили манбасини топиш муаммоси турибди", - дейилади хабарда.

Маълумот учун, фойдали хусусиятлари бўйича сунъий гўштни табиий маҳсулот билан солиштириш мумкин, аммо унинг таркибида антибиотиклар бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Сингапур дунёда илк бор лабораторияда етиштирилган товуқ гўшти озуқа маҳсулоти сертификатини қўлга киритганди. Лабораторияларда тирик ҳужайралардан сунъий гўшни етиштиришдан мақсад жониворларни ўлдирмасдан туриб, гўшт ишлаб-чиқаришни йўлга қўйишдан иборат.
Россиялик олимлар эса 2019 йилда лаборатория шароитида сунъий гўшт яратган. Тадқиқот ишлари 2 йил мобайнида олиб борилган. Сунъий гўштнинг илк 40 граммини етиштириш учун 900 минг рубль (14 минг доллар) сарфланган.
Янгиликлар лентаси
0