Россияда сунъий гўшт яратилди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишОбразец культивируемого мяса, выращенного в лаборатории генной инженерии в Очаковском комбинате пищевых ингредиентов (ОКПИ) в Москве.
Образец культивируемого мяса, выращенного в лаборатории генной инженерии в Очаковском комбинате пищевых ингредиентов (ОКПИ) в Москве. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадқиқот ишлари 2 йил мобайнида олиб борилган. Сунъий гўштнинг илк 40 граммини етиштириш учун 900 минг рубль (14 минг доллар) сарфланган.

ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Россиялик олимлар лаборатория шароитида сунъий гўшт яратди.

Тадқиқот ишлари 2 йил мобайнида олиб борилган. Сунъий гўштнинг илк 40 граммини етиштириш учун 900 минг рубль (14 минг доллар) сарфланган.

Коровы черно-пестрой породы на племенном заводе  - Sputnik Ўзбекистон
Гўшт нархи нега ошди – россиялик мутахассислар жавоби

Таъкидланишича, агар ушбу маҳсулотнинг ҳуқуқий мақоми ҳал қилинса, 2023 йилга келиб у Россия дўконлари пештахталарида пайдо бўлиши мумкин.

Комбинат экспертларининг фикрига кўра, 5 йилдан сўнг харидорлар сунъий гўштнинг бир килосини чакана нархда 800 рублга (12,5 доллар) сотиб олишлари мумкин бўлади.

Маълум қилинишича, сунъий гўшт инсон учун хавфсиз. У табиий гўштга нисбатан икки баравар узоқроқ муддатда сақланади. Бундай гўшт 2-3 кунлик сара зотли “Абердин-Ангус” бузоқ мушак тўқималарининг кичик қисмидан олинади.  Ҳужайралар ҳужайраларнинг ўсиши ва бўлинишини таъминлаш учун озиқлантирувчи муҳитга жойлаштирилади.

Гўштни етиштириш жараёнида ҳал қилувчи масала атроф-муҳитнинг тўғри таркибини танлашдир. У ҳужайра бўлинишини қўллаб-қувватлаши, энг муҳими, маҳсулотга реал таъм, ранг ва ҳид бериши керак. Муҳит аминокислоталар, витаминлар, тузлар, глюкоза, бириктирма ва ўсиш омилларидан ташкил топган гелдан иборатдир.

Иван Сауэр - Sputnik Ўзбекистон
Қўшниларда йўқ, товуқлар эса ёрдам бермайди: эксперт Ўзбекистондаги гўшт муаммоси ҳақида

“Айнан муҳит сунъий гўшт етиштириш жараёнида энг қиммат бирикмалардан бири саналади. У ҳужайраларни етиштириш нархига таъсир кўрсатади”, - дея “Очаков озиқ-овқат бирикмалари комбинати” директори Александр Савков сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Аввалроқ Россия Мол гўшти ишлаб чиқарувчилар миллий ассоциацияси бош директори Роман Костюк Sputnik мухбирига Ўзбекистонга қандай чорвачилик модели кераклиги хусусида ўз фикрларини баён қилган эди. Унинг таъкидланишича, бугун Ўзбекистонга профессионал семиртириш ва сўйиш базалари керак. Ўшанда кичик фермер хўжаликлари мўътадил даромад билан таъминланган бўлади.

Янгиликлар лентаси
0