Гўшт нархи нега ошди – россиялик мутахассислар жавоби

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишКоровы черно-пестрой породы на племенном заводе
Коровы черно-пестрой породы на племенном заводе  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия “Мол гўшти ишлаб чиқарувчилари миллий иттифоқи” директори Ўзбекистонда чорвачилик соҳасини ривожлантириш ҳақида.

ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Шу кунларда Ўзбекистонда мол гўшти нархи ошиши қизғин муҳокама қилинмоқда. Шу билан бирга чорвачилик соҳасидаги муаммолар ҳам бирин кетин айтиб ўтилмоқда.

Ушбу муносабат билан Sputnik мухбирлари Россия “Мол гўшти ишлаб чиқарувчилари миллий иттифоқи” директори Костюк Роман Владиславовичга мурожаат қилди. Ушбу Иттифоқ вакиллари яқинда Ўзбекистонда бўлиб вазият билан яқиндан танишиб қайтишган экан.

Бу муаммолар кеча пайдо бўлгани йўқ

Мол гўшти нархи ошиши муаммоси негизига назар соладиган бўлсак, унинг бир неча сабаблари бор ва улар кеча пайдо бўлгани йўқ. Ана шундай омиллар деб, хусусан, қуйидагиларни айтиш мумкин:

  • Чорвачилик аксарият ҳолда анъанавий (эскирган) услубда олиб борилаётгани
  • Чорвачилик инфратузилмаси йўқ ёки жуда суст ривожлангани
  • Янги инфратузилма қуриш учун ресурслар етишмаслиги
  • Ем-хашак тайёрлаш учун мўлжалланган ерлар етишмаслиги
  • Соҳада етарли даражада тайёрланган мутахассислар етишмаслиги
  • Соҳада ҳукумат қўллаб-қувватлаши ҳақида ахборот тақчиллиги  

Ушбу муаммолар орасида энг асосийси – бу Республикада профессионал семиртириб боқиш мажмуалари йўқлиги. Бугунги кунда айнан шундай мажмуалар сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда бутун соҳани олға етаклаши мумкин, - дейди мутахассис.

Энг катта муаммо – замонавий профессионал чорвачилик мажмуалари йўқлиги

Афсуски, бугунги кунда Ўзбекистонда оммавий тартибда етиштирилаётган чорва моллари юқори сифатли ва юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулот етиштириш имконини бермайди, айниқса бир молдан олинаётган суякка нисбатан гўшт миқдори кўрсатгичи бўйича.

Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда гўшт нархи ошиши сабаблари маълум бўлди

Масалан, Ўзбекистонда семиртириб боқилган молнинг ўртача вазни 400 килограмни ташкил қилса, АҚШда ушбу кўрсатгич 580 килограмга  тенг.

Шунинг учун Ўзбекистонда чорва генетикасини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни ҳам амалга ошириш керак. Бу борада дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларида зотдор молларни олиб уларни маҳаллий шароитга мослаштириш йўлларини топиш керак.

Шунингдек, гўшт етиштириш соҳасида бошидан охиригача мутлақ шаффоф бўлган ветеринария назорати хизматини йўлга қўйиш керак. Хориждан сотиб олинаётган наслдор чорва барча ветеринар ва санитария назоратлардан ўтиши керак.

Ўзбекистон чорвачилигининг энг асосий масалаларидан бири бу – йирик чорва наслини яхшилаш, сўйиш олдидан семиртириб боқиш технологиясини йўлга қўйиш, янги технологияга асосланган ҳолда сўйиш ва олинган маҳсулотдан  самарали фойдаланиш тизимини йўлга қўйишдир, - дейди мутахассис.

Мустақиллик йилларида чорвачилик ривожланмади

Собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистонда чорва моллари сони нисбатан кўп бўлган, лекин мустақилликка эришганидан сўнг, Ўзбекистон халқаро ва МДҲ бозорида ўзининг ушбу устуворлигидан самарали фойдалана олмади, етакчи гўшт етиштириб берувчи мамлакатга айланмади.

Иван Сауэр - Sputnik Ўзбекистон
Қўшниларда йўқ, товуқлар эса ёрдам бермайди: эксперт Ўзбекистондаги гўшт муаммоси ҳақида

Бундай бўлишига сабаб: сифатли семиртирилган моллар йўқлиги, чорвачилик соҳасининг қолоқлиги ва замонавий мол сўйиш ва гўштни қайта ишлаш корхоналарининг йўқлиги сабаб бўлди.

Ўзбекистон Ҳукумати чорвачиликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор чора тадбирлар қабул қилган. Хусусан, чорвачиликдан қўшимча доромад манбаи сифатида  фойдаланиш учун.

Ўзбекстонда сўйилган гўштини экспорт қилиб бўлмайди

Халқаро бозорга чиқмагани туфайли Ўзбекистон гўшт етиштирувчилари катта даромад йўқотмоқда. Шу билан бирга мавжуд анъанавий мол етиштириш ва мол сўйиш инфратузилмаси, замонавий талабларга жавоб бермаслиги туфайли, Ўзбекистонда сўйилган мол гўштини халқаро бозорга олиб чиқишнинг ҳам иложи йўқ.

Ўзбекистонга импорт қилинадиган гўшт, ун, ем-хашак нархлари арзон бўлади - президент қарори

Биринчидан, наслдорлик ва семиртириш муаммолари туфайли, аксарият ҳолларда, маҳаллий чорванинг гўшти ориқ ва ёғсиз, суякка нисбатан гўшт миқдори - 48 %дан ошмайди.

Иккинчидан, ушбу моллар анъанавий услубда сўйилаётгани туфайли, олинаётган тери сифати ҳам ҳар хил, нотекиш шилинган, кесилган ва тешилган терилар жуда кўп учрайди. Териларга биринчи ишлов бериш ҳам қадимий услубда олиб борилади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда йирик қорамол етиштириш соҳаси ривожланмаган. Чорва сонини ва сифатини назорат қилиш, ветеринария назорати, сўйиш ва гўштини савдога чиқариш жараёнларида - ташкиллаштириш даражаси жуда суст дейиш мумкин.

Соҳанинг бундай аҳволи – чорвачиликни самарали ривожлантириш, моллар наслдорлигини яхшилаш ва “бузоқчадан савдо растасигача” ветеринария назоратини йўлга қўйиш ва ҳаттоки қисқа муддатга бўлса ҳам режалаштириш имконини бермайди.

Айнан мана шу муаммолар тўплами бугунги кунда Ўзбекистонда сифатли мол гўшти камайиши ва унинг нархи ошишига олиб келди.

Вертикал ишлаб чиқариш тизимини яратиш керак

Лекин соҳага тўғри ёндошилса, замонавий мол етиштириш, семиртириш, сўйиш ва қайта ишлаш технологиялари фойдаланилса, нисбатан қисқа вақт 5-8 йил мавжуд чорвачилик тизимини яхшилаш ва шу билан бирга янги ва юқори даромадли чорвачилик тизимини яратиш мумкин. Янги тизим орқали мол гўшти нархини нисбатан тушириш билан бирга чорвачиликдан юқори даромад олиш мумкин бўлади.

Ферма - Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарёда чорвачилик ва балиқчиликка алоҳида эътибор қаратилади

Бу борада Ўзбекистоннинг асосий вазифаси - ўз вертикал ишлаб чиқариш тизимини яратишдир. Ушбу тизим чорвачилик учун муҳим бўлган  барча жабҳаларни қамраб олган бўлиши керак: ем етиштириш соҳасидан бошлаб тайёр маҳсулотни ташишга мўжалланган юк автомобилларигача.

Ушбу йўлда Ўзбекистон учун энг катта муаммолардан бири, бу – кадрлар етишмаслиги бўлиши мумкин. Бунинг учун маҳаллий ёшларни ушбу соҳада етакчи бўлган давлатлар мутахассислари ёрдамида тайёрлаш керак бўлади. Келажакда чорвачилик техникумлари ташкил қилиш мумкин.

Ҳукуматнинг мамлакат иқтисодий ривожланиши томонга қартилган қадамлари, албатта қишлоқ хўжалигини ҳам узоқ муддатли мўътадил ривожланишига ва унинг асосини сақлаб қолишга олиб келиши керак.

Ушбу нуқтаи назардан, келажакда чорвачилик соҳаси ҳам ривожланиб мол гўшти нархлари нормал  даражага тушишини ҳам кутса бўлади.

Янгиликлар лентаси
0