ТОШКЕНТ, 2 дек - Sputnik. Сингапурда дунёда илк бор лабораторияда етиштирилган товуқ гўшти озуқа маҳсулоти сертификатини қўлга киритди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Калифорнияда жойлашган Eat Just компанияси технологиялари асосида сунъий товуқ гўшти етиштирилди. Фирма эндиликда Сингапурда ҳам ўз филиалларини очмоқчи, бу иш амалга оширилгач, бундай гўштга ресторанларда ҳам буюртма берса бўлади. Аниқ муддатлар ҳозирча айтилмаяпти.
Лабораторияларда тирик ҳужайралардан сунъий гўшни етиштиришдан мақсад - жониворларни ўлдирмасдан туриб, гўшт ишлаб-чиқаришни йўлга қўйишдан иборат.
Ўтган йили россиялик олимлар янги туғилган бузоқ ҳужайраларидан сунъий гўшт етиштиришга муваффақ бўлишгани ҳақида хабарлар берилган эди. Ўшанда берилган прогнозларда сунъий гўштни саноат кўламларида 2023 йилга келиб ишлаб чиқариш мумкин бўлиши ҳақида айтилган. Айни вақтда "инсонпарварлик" гўшт истеъмолининг энг катта камчилиги бу маҳсулот нархи бўлиб қолмоқда.