Тадбиркорлар "Alibaba"да савдо қилиши учун янада қулай шароит яратилади — вазирлик

© Sputnik / Рамиз БахтияровФрукты и овощи
Фрукты и овощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2023
Oбуна бўлиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “alibaba.com” савдо платформаси билан ҳамкорликни янада ривожлантирмоқчи.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. "Alibaba" платформаси орқали савдо қиладиган ўзбекистонлик тадбиркорлар сони оширилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов “Alibaba group” стратегик ривожланиш бўйича вице-президенти Крис Зоу билан учрашди. Унда “alibaba.com” савдо платформаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, ҳозирда 118 та озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, текстил корхоналари ва бошқа йўналишдаги корхоналарнинг 8000 дан ортиқ маҳсулотлари Alibaba.com савдо бозорида сотилмоқда.
Вазирлик матбуот хизмати маълум қилишича, янги ҳамкорлик уларнинг сонини янада ошириш мақсадида ўрнатилмоқда.

“Ҳозирда музокаралар давом этмоқда. Кейинчалик Ўзбекистон томони Хитойга боради. Шундан кейин савдо бошланадиган аниқ сана маълум бўлади”, - деди вазирлик матбуот хизмати раҳбари Дилшод Назаров Sputnik мухбирига.

Маълумот учун, компания вакиллари Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов билан ҳам учрашишди. Унда "Alibaba" компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириши муҳокама этилди.
Эслатиб ўтамиз, "Alibaba" платформасида Ўзбекистоннинг миллий онлайн савдо майдони ишга тушиши маълум қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0