Alibaba.com компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириши кутилмоқда

© Министерство цифровых технологийШерзод Шерматов Alibaba.com компанияси стратегик ривожланиш бўйича вице-президенти Крис Жоу бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди
Шерзод Шерматов Alibaba.com компанияси стратегик ривожланиш бўйича вице-президенти Крис Жоу бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг экспортбоп ҳудудларида Alibaba.com сервис марказларини ривожлантириш каби масалалар муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Alibaba.com компанияси стратегик ривожланиш бўйича вице-президенти Крис Жоу бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 8 август куни ўтказилган учрашув давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларни экспорт ҳажмини ошириш, хусусан, дунёдаги йирик электрон савдо платформаси имкониятларидан фойдаланиш, Alibaba.com компаниясининг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, мавжуд электрон хизматлар орқали иқтисодий фаолиятни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесдаги тадбиркорларнинг электрон тижоратдаги кўникмаларини оширишга эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг экспортбоп ҳудудларида Alibaba.com сервис марказларини ривожлантириш, хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти ҳамда тадбиркорлар ўртасида экспортни ривожлантириш, Alibaba.com сайтида онлайн дўконлар очишга кўмаклашиш бўйича масалалар муҳокама қилинди.
Маълумот учун, Alibaba.com компанияси 1999 йилда Хитойда ташкил этилган бўлиб, ҳозирга келиб дунёнинг 190 мамлакатидан харидорлар ва сотувчиларни жалб қиладиган энг йирик халқаро B2B савдо платформаларидан бири ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0