Тошкент аэропортида яна учта такси оператори пайдо бўлади

© Foto : Пресс-служба "Uzbekistan Airports"Такси, архив сурат
Такси, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2023
Oбуна бўлиш
"Uzbekistan Airports" бошқарув компанияси E-auksion.uz платформасида Тошкент аэропортида такси операторлари учун жой ижараси учун учта лот жойлаштирди.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Тошкент аэропортида яна учта такси оператори пайдо бўлади, дея хабар берди "Uzbekistan Airports" хабар берди.
"Uzbekistan Airports" бошқарув компанияси E-auksion.uz платформасида Тошкент аэропортида такси операторлари учун жой ижараси учун учта лот жойлаштирди.
Тошкент халқаро аэропортининг умумий учиш залида яна бир такси хизмати пайдо бўлади. Шунингдек, такси операторлари CIP учиб келиш зали ва маҳаллий авиақатновлар терминалининг келиш зали учун алоҳида танланади.
Барча лотлар учун батафсил техник шартлар белгиланган бўлиб, компаниялар уларга риоя қилишлари мажбурий. Хусусан, ариза берувчи компаниянинг ёши уч йилдан ортиқ бўлмаган, бензинда ишлайдиган ёки электромобилларга эга ўз автомашиналари парки бўлиши керак.

“Компания расмий равишда ўзбек, рус ва инглиз тилларида бошланғич билимга эга малакали ҳайдовчиларни ишга олиши керак. Автомобиллар брендланган, ҳайдовчилар эса компаниянинг махсус иш кийимида бўлиши керак. Компания йўловчиларга барча тўлов шакллари — нақд пул ва маҳаллий ва хорижий тўлов тизимларининг банк карталари билан тўлаш имкониятини таъминлаши керак бўлади”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳар учала лот бўйича ҳам савдолар 17 август куни E-auksion.uz сайтида бўлиб ўтади. Ким ошди савдосида техник топшириқда кўрсатилган талабларга жавоб берадиган барча манфаатдор компаниялар иштирок этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рақобат қўмитаси "Uzbekistan Airports" томонидан ягона такси хизматининг йўлга қўйилишини ноқонуний ҳаракат деб атаган эди.
Янгиликлар лентаси
0