Шерзод Кудбиев яна Солиқ қўмитаси раиси бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровШерзод Кудбиев
Шерзод Кудбиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2023
Oбуна бўлиш
Шерзод Кудбиев 2020 йил май ойидан 2022 йил охиригача Давлат солиқ қўмитасига раҳбарлик қилган эди.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистон президентининг қарори билан Шерзод Кудбиев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Шу муносабат билан Кудбиев Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазири лавозимидан озод этилди.
Ўтган йил декабрь ойининг охирида маъмурий ислоҳот натижасида Кудбиев Иқтисодиёт ва молия вазири этиб тайинланган эди. Янги вазирлик Молия ва Иқтисодиёт вазирликларининг вазифаларини, Божхона қўмитаси ҳамда Солиқ қўмитасини ўзида бирлаштирган эди.
Шерзод Кудбиев 2020 йил май ойидан 2022 йил охиригача Давлат солиқ қўмитасига раҳбарлик қилган.
Кудбиев 1981 йил Фарғона вилоятида туғилган. Фарғона политехника институтини битирган. Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими бўлган. 2015−2016 йилларда Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири ўринбосари бўлиб ишлаган.
У 2018 йил апрель ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланган, 2019 йилнинг август ойидан Ўзбекистон президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ва 2019 йили янги ташкил этилган президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг директори лавозимида меҳнат қилган.
Янгиликлар лентаси
0