ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Президент фармони билан Бехзод Анварович Мусаев Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланди.
Бунга қадар Б.А.Мусаев Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, президент фармони билан Шерзод Давлятович Кудбиев Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди. Унга “Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси” махсус унвони берилди.
Кудбиев бунга қадар президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.