Шу вақтгача ишсизлик нафақасини тўлаш тамомила унутилган экан - Шерзод Кудбиев

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 16 минг нафар киши ишсизлик нафақасини олмоқда. Ўтган йили бу кўрсаткич 2,5 минг кишини ташкил этган.

ТОШКЕНТ, 4 июн – Sputnik. Бугун, 4 июнь кун Миллий матбуот марказида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод  Кудбиев иштирокида "Ўзбекистонда меҳнат соҳасини янада такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ва натижалар" мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Города мира. Сеул - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат вазирлиги фуқароларни Кореяга ишга юбориш бўйича янги тизимни тақдим этди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг сўзларига кўра, 2018 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб меҳнат органларини молиялаштириш кескин даражада оширилди.

"Касбга ўқита олмасак, жамоат ишига одамларимиз йўқ десак, унда қонунчилик бўйича ишсизлик нафақасини тўлаб беришимиз керак. Шу пайтгача, ҳатто, меҳнат органлари ишсизлик нафақасини тайинлашни эсдан чиқарган экан. Буни очиқчасига тан оламиз. Молия вазирлиги давлат бюджети ажратиб берилган маблағ ишсизлик нафақаси сифатида расмийлаштиришга улгурмаяпмиз. Яъни меҳнат органлари ўзининг моддий техника базаси етарли бўлмагани, умумий савиямиз етарли бўлмагани - энг оғир муаммоларимиз шундан иборат", - деди Шерзод Кудбиев.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 16 минг нафар киши ишсизлик нафақасини олмоқда. Ўтган йили бу кўрсаткич 2,5 минг кишини ташкил этган.

Вазир жорий йил 4 ойи давомида меҳнат органларига мурожаат қилган аҳоли сони 179 мингдан 239,4 минггача, ишга жойлаштириш аҳоли сони 77 мингдан 93 минггача ошганини қўшимча қилди.

Янгиликлар лентаси
0