Вазирликларга янги раҳбарлар тайинланди. Кимлар лавозимини сақлаб қолди?

© Sputnik / Табылды КадырбековМужчина с портфелем
Мужчина с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2022
Oбуна бўлиш
Янги тайинланган вазирлар орасида янги исмлар ҳам бор.
ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Ўзбекистон ҳукуматидаги қатор вазирликларга янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Президент фармони билан:
Шерзод Давлатович Кудбиев иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига;
Лазиз Шавкатович Қудратов инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига;
Бобир Фарҳодович Исламов тоғ-кон саноати ва геология вазири лавозимига;
Ботир Эркинович Зокиров қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимига;
Беҳзод Анварович Мусаев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига;
Иброҳим Йўлчиевич Абдураҳмонов олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига;
Ҳилола Ўктамовна Умарова мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига;
Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов табиат ресурслари вазири лавозимига;
Адҳам Илҳомович Икромов ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига;
Шерзод Хотамович Шерматов рақамли технологиялар вазири лавозимига;
Озодбек Аҳмадович Назарбеков маданият ва туризм вазири лавозимига;
Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамаҳмудов энергетика вазири лавозимига;
Амрилло Шодиевич Иноятов соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан 2023 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамаси таркибидаги вазирликлар 25 тадан 21 тага қисқартирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0