Бугун абитуриентлар тест синови ўтказиладиган бинони кўриб кетишлари мумкин бўлади

© Sputnik / Зафар ХалиловТест синовлари ўтказилаётган бино
Тест синовлари ўтказилаётган бино - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2023
Oбуна бўлиш
Бугун соат 11:00 дан 13:00 га қадар барча абитуриентлар ўзлари тест синовида иштирок этадиган бинога келишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Бугун абитуриентлар тест синови ўтказиладиган бино билан танишиб кетишлари мумкин. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.
Бугун соат 11:00 дан 13:00 га қадар барча абитуриентлар ўзлари тест синовида иштирок этадиган бинога келиб, тест синови ўтказиладиган жойлар билан танишиб кетишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистонда тест синовлари 1 августдан 13 августга қадар давом этади ва улар икки сменада бўлиб ўтади. Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган бинолар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 11 кундан 13 кунгача давом этади ва 13 август куни тўлиқ якунланади.
2023-2024 ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовлари республика бўйича 72 та бинода бўлиб ўтади. Кириш тест синовларини очиқ ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида кенг жамоатчилик орасидан 3 500 нафарга яқин номзод гуруҳ назоратчиси сифатида жалб этилади.
Янгиликлар лентаси
0