Тест синовлари бўлиб ўтадиган кунлар маълум бўлди

© Давлат тест маркази Тест синовлари
Тест синовлари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2023
Oбуна бўлиш
Бу йил Ўзбекистонда тест синовлари 1 августдан 13 августга қадар давом этади ва улар икки сменада бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. 2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2023 йил 1 август кунидан бошланади. Бу ҳақида Билимни баҳолаш агентлиги маълум қилди.
Тест синовлари кунига икки сменада ўтказилади:
1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
2-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.
Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган бинолар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 11 кундан 13 кунгача давом этади ва 13 август куни тўлиқ якунланади.
Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.
Бугундан ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.
Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0