Тест синовида иштирок этувчи абитуриентлар сони маълум бўлди

© SputnikСдача вступительных экзаменов на стадионе "Бунёдкор". Архивное фото
Сдача вступительных экзаменов на стадионе Бунёдкор. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2023
Oбуна бўлиш
Тест синовларида иштирок этиши белгиланган абитуриентлар сони 948 486 нафарни ташкил этди.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ўтказиладиган тест синовида иштирок этувчи абитуриентлар сони 948 486 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.
Айтилишича, 2023-2024 ўқув йили учун ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этиши белгиланган абитуриентлар сони 948 486 нафарни ташкил этди.
Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:
Ўзбек тили — 828 699 нафар;
Рус тили — 88 830 нафар;
Қорақалпоқ тили — 28 718 нафар;
Бошқа тиллар — 2 239 нафар.
Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
Кундузги таълим шакли — 545 616 нафар;
Кечки таълим шакли — 22 867 нафар;
Сиртқи таълим шакли — 373 169 нафар;
Масофавий таълим шакли — 6 834 нафар.
Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
Ўзбекистон миллий университети — 33 721 нафар;
Тошкент давлат транспорт университети — 28 474 нафар;
Фарғона давлат университети — 28 188 нафар;
Тошкент давлат педагогика университети — 26 827 нафар;
Қарши давлат университети — 26 640 нафар.
Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ҳудудлар (доимий яшаш ҳудуди бўйича):
Қашқадарё вилояти — 112 242 нафар.
Самарқанд вилояти — 105 805 нафар.
Фарғона вилояти — 89 022 нафар.
Тошкент вилояти — 82 173 нафар.
Сурхондарё вилояти — 79 004 нафар.
Маълумот учун, умумий 2023/2024 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистонда ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун ўтказиладиган тест синовларида 1 146 744 нафар абитуриент иштирок этган. Уларнинг 190 мингдан зиёди бакалавриат таълим йўналиши бўйича талабаликка тавсия этилган.
Янгиликлар лентаси
0