Бу йил абитуриентлар энг кўп қайси ОТМга ҳужжат топширишди

© SputnikСдача вступительных экзаменов на стадионе "Бунёдкор"
Сдача вступительных экзаменов на стадионе Бунёдкор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Oбуна бўлиш
Абитуриентлар энг кўп танланган олий таълим муассасалари маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ўзбекистонда ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун ўтказиладиган тест синовларида 1 146 744 нафар абитуриент иштирок этади. Абитуриентлар энг кўп Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент давлат педагогика университетини танлашган. Бу ҳақида АОКАда бўлиб ўтаётган ДТМ мутасаддилари иштирокидаги анжуманда маълум қилинди.
2022-2023 ўқув йили учун рўйхатга олинган абитуриентлар сони:
Кундузги таълим шакли — 585 669 нафар;
Сиртқи таълим шакли — 528 839 нафар;
Кечки таълим шакли — 25 369 нафар;
Масофавий таълим шакли — 6 867 нафар.
Абитуриентлар томонидан энг кўп танланган олий таълим муассасалари:
Ўзбекистон миллий университети — 41 577 нафар;
Тошкент давлат педагогика университети — 40 523 нафар;
Наманган давлат университети — 37 267 нафар;
Урганч давлат университети — 37 091 нафар;
Жиззах давлат педагогика институти — 35 706 нафар.
Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ҳудудлар (доимий яшаш ҳудуди бўйича):
Қашқадарё вилояти — 133 987 нафар;
Самарқанд вилояти — 125 717 нафар;
Тошкент вилояти — 107 923 нафар;
Фарғона вилояти — 104 201 нафар;
Сурхондарё вилояти — 101 417 нафар.
Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатга олиш 27 июлга қадар амалга оширилди.
28 июль куни эса ДТМ my.dtm.uz ва my.gov.uz сайтлари орқали онлайн рўйхатдан ўтган, лекин тўловни амалга оширишга улгурмаган абитуриентлар учун қўшимча имконият берди.
Янгиликлар лентаси
0